Таиланднинг Бангкок шаҳрида ўтаётган "Thailand Open" халқаро бокс турнири 1 июнь куни ҳал қилувчи босқичга киради. Финал жангларида Ўзбекистон терма жамоасининг 9 нафар вакили олтин медаллар учун рингга чиқади.
Қуйидаги боксчиларимиз финалда медаллар учун баҳс олиб боришади:
Аёллар ўртасида:
-48 кг: Фарзона Фозилова — Тҳипсатча Ёдваре (Таиланд);
-51 кг: Сабина Бобоқулова — Ву Ю (Хитой);
-54 кг: Феруза Казакова — Натнича Чонгпронгкланг (Таиланд);
-75 кг: Азиза Зокирова — Надежда Рябетс (Қозоғистон);
Эркаклар ўртасида:
-50 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев — Хутхаифа Эшиш (Иордания);
-55 кг: Фарёзбек Дўсматов — Саравут Суктҳет (Таиланд);
-70 кг: Муҳаммадазизбек Исмоилов — Торехан Сабирхан (Қозоғистон) (соат 14:30);
-75 кг: Жавоҳир Абдураҳимов — Деэпак (Ҳиндистон);
-85 кг: Нусратбек Тоҳиров — Жаккапонг Ёмхот (Таиланд).

Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақада бир қатор боксчиларимиз бронза медалига сазовор бўлишди. Улар: Мадияр Данияров, Самандар Жалолов, Элёрбек Жўрабоев, Абдураҳмон Рустамов, Нигина Ўктамова, Навбаҳор Ҳамидова ва Ойша Тоирова.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА