Шарқ озодлик ва мустақиллик курашлари тарихида XIX аср охири —XX асрнинг дастлабки ўн йилликлари муҳим давр саналади. Хусусан, Бухоро амирлигининг сўнгги кунлари ва БХСР фаолият кўрсатган 1920-1924 йилларда жадидчилик ҳаракати вакиллари илм-фан, маориф ривожи ва истиқлол учун курашда олдинги сафларда бўлдилар. Улар ўз жонларини гаровга қўйиб, мустамлакачилик тузумига, зулм ва зўравонликка қарши чиқдилар.

Шу нуқтаи назардан давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрисидаги Фармони ижроси доирасида Бухоро шаҳрида “Жадидлар музейи” фаолиятини йўлга қўйиш саъй – ҳаракатига киришилгани айни муддаодир.

Эътиборлиси, бу музей кўҳна шаҳарнинг Усмон Хўжа Пўлатхўжаев яшаган Говкушон гузари Хўжа Гулрез кўчаси 13- уйда ташкил этилади. Шу ўринда нега айнан шу манзилда музей фаолияти йўлга қўйилади, деган савол туғилиши табиий. Бу саволга аввало Усмон Хўжа Пўлатхўжаевнинг ҳаёти ва фаолияти тўғрисида сўз юритиш орқали ойдинлик киритиш мумкин.

Гап шундаки, жадидлар орасида Усмон Хўжа Пўлатхўжаевнинг алоҳида ўрни бор. У 1878 йилда Бухорода бадавлат савдогар хонадонида дунёга келган. Моддий имконияти етарли экани ва оиласидаги соғлом маънавий муҳит туфайли ёшлигида яхши таълим олган, отасининг савдо-сотиқ ишларига ёрдам бериш асносида Туркистоннинг ўнлаб шаҳарларида бўлган.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/llTlGALfxP4?si=6LJu1EWWHvwiEXTH" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

М.Турдалиева, А.Аҳмедов,ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Усмон Хўжа Пўлатхўжаев ким бўлган? (+видео)