Ҳозирги глобал дунёда давлатнинг барқарорлиги, жамиятда адолат ва ишонч муҳитини таъминлашда коррупцияга қарши самарали курашиш алоҳида аҳамият касб этмоқда. Коррупция фақат иқтисодий йўқотишларгагина эмас, балки фуқароларнинг давлат ва ҳуқуқ-тартибот органларига нисбатан ишончини ҳам издан чиқаради. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланган.

2025 йил 21 апрель куни қабул қилинган ПФ-71-сонли Фармон – “Коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” – мазкур соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқди. Фармон ва унга илова қилинган 1-2-жадваллар асосида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби фаолиятига ҳам тааълуқли аниқ вазифалар белгилаб олиниши мумкин. Қуйида ушбу вазифалар тўлиқ таҳлил қилиниб, уларнинг мазмун-моҳияти ва амалга ошириш механизмлари баён этилади.

I. Судьялар олий мактаби жамоасида коррупцияни олдини олиш бўйича тизимли ишлар олиб бориш

Олий мактаб раҳбарияти ва профессор-ўқитувчилари, маъмурий ходимлари, шунингдек ўқувчилар ўртасида коррупцияга қарши ички профилактика чораларини кўриш муҳим вазифадир. Бу йўналишдаги асосий ишларни қуйидагича гуруҳлаш мумкин:

  • Этика ва холислик тамойилларини мустаҳкамлаш: Олий мактабда ички этика кодексини қабул қилиш, ходимлар ва ўқувчиларнинг одоб-ахлоқ нормалари юзасидан мунтазам семинарлар ўтказиш.
  • Коррупция хавфини баҳолаш ва мониторинг қилиш: Ички аудит ва назорат механизмларини кучайтириш, хатарларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича чоралар кўриш.
  • Мурожаатларни эркин қабул қилиш тизими: Ходимлар ва ўқувчилар учун махсус ишонч қутиси ва онлайн платформалар орқали шикоят ва мурожаатларни қабул қилиш, уларни шаффоф кўриб чиқиш.
  • Молиявий очиқлик: Харжатлар, тендерлар, тақдимотлар, хизмат сафарлари ва бошқа молиявий жараёнларда шаффофлик ва ҳисобдорликни таъминлаш.

II. Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш жараёнида коррупцияга қарши билим ва кўникмаларни шакллантириш

Фармон талабларидан келиб чиқиб, бир йиллик ўқув дастурларини қайта кўриб чиқиш ва унда коррупцияга қарши маданиятни шакллантиришга қаратилган махсус модуллар ва машғулотларни жорий этиш талаб этилади:

  • Махсус фанлар жорий этиш: “Коррупцияга қарши ҳуқуқий асослар”, “Манфаатлар тўқнашувини олдини олиш”, “Судья одоби ва холислик” каби фанлар жорий этилиши зарур.
  • Интерактив ўқитиш усуллари: Кейc-таҳлил, воқеликка яқин симуляциялар, ахлоқий муаммолар бўйича мунозаралар, роль ўйинларидан фойдаланиш.
  • Халқаро тажриба ва қиёсий таҳлил: АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Сингапур, Япония каби давлатларда коррупцияга қарши курашдаги судьялар тайёрлови тажрибасини ўрганиш ва қиёсий таҳлил қилиш.
  • Холис баҳолаш: Имтиҳонлар, тестлар ва мулоқот жараёнларини рақамлаштириш, назорат камералари ёрдамида шаффофликни таъминлаш.

III. Амалдаги судьялар учун икки ҳафталик онлайн малака ошириш курсларида коррупцияга қарши курашиш мавзусини жорий этиш

Амалдаги судьялар ҳам коррупцияга қарши билим ва кўникмаларни мунтазам янгилаб боришлари керак. Бу мақсадда Олий мактаб томонидан ҳар йили ўтказиладиган икки ҳафталик малака ошириш курслари қуйидагича бойитилиши мақсадга мувофиқ:

  • Мазмун жиҳатидан янгиланган курслар: “Коррупция ва судья холислиги”, “Мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ҳолатлари”, “Фуқаролар ишончини ошириш” каби мавзуларни қамраб олган курслар ташкил этиш.
  • Интерактив онлайн платформалар: ZOOM, Moodle ва бошқа воситалар орқали видео-лекциялар, форум муҳокамалари, онлайн тест ва топшириқлар.
  • Ҳаётдан олинган мисоллар: Реал суд амалиётидан мисоллар асосида таҳлиллар ўтказиш.
  • Натижага асосланган баҳолаш: Ўқув якунида малака ошириш сертификатлари бериш, тест натижалари асосида иштирокчиларнинг даражасини баҳолаш.

IV. Докторантлар ва мустақил изланувчилар томонидан коррупцияга қарши курашиш соҳасида илмий тадқиқотларни ривожлантириш

Коррупцияга қарши самарали сиёсат, биринчи навбатда, илмий ёндашувга асосланган бўлиши зарур. Шу мақсадда Олий мактабдаги докторантлар ва мустақил тадқиқотчиларга қуйидаги шароитлар яратилиши лозим:

  • Илмий мавзулар танловида устуворлик бериш: Коррупция ҳуқуқшунослик, суд амалиёти, психология, иқтисодиёт ва бошқа соҳалар кесимида ўрганилиши зарур.
  • Тадқиқотни қўллаб-қувватлаш: Грантлар, илмий раҳбарлик, халқаро журналларда мақолалар чоп этиш учун маслаҳат ва ёрдам кўрсатиш.
  • Илмий семинар ва конференциялар ташкил этиш: Олий мактабда коррупцияга қарши кураш мавзусида миллий ва халқаро илмий анжуманлар ўтказиш.
  • Тадқиқот натижаларини амалиётга жорий этиш: Илмий хулосалар асосида суд амалиётини такомиллаштириш, ўқув дастурларини бойитиш.

Президентимизнинг ПФ-71-сонли Фармони коррупцияга қарши курашишни янги босқичга олиб чиқишга қаратилган муҳим ҳуқуқий ҳужжат бўлиб, у Судьялар олий мактаби фаолиятига ҳам тубдан таъсир кўрсатади. Мактабнинг таълим, тарбия, илмий тадқиқот ва ички бошқарув соҳаларида коррупцияга қарши тизимли ёндашувни жорий этиши жамиятда адолат ва ишонч муҳитини таъминлашда ҳал қилувчи аҳамият касб этади.

Судьялар олий мактаби нафақат судьяларни тайёрлаш, балки уларни юксак ахлоқий ва ҳуқуқий маданият соҳиби этиб тарбиялаш орқали юртдаги адолатли ҳуқуқий муҳитни шакллантиришда етакчи ўрин тутади. Коррупциясиз келажакни таъминлашда ҳар бир профессор, тадқиқотчи, тингловчи ва раҳбар шахсий масъулиятни ҳис қилиши, ушбу вазифаларни виждонан адо этиши лозим.

Д.Исраилов,

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги

Судьялар олий мактаби директорининг ўринбосари,

Юридик фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Малака ошириш ўқишларда коррупцияга қарши вакцинация