Жиззах вилоятининг Зомин туманидаги “Зоминсой” дам олиш мажмуасида 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни олдидан “Келажакка яшил қадам” шиори остида мактабгача ва мактаб таълими ташкилоти тарбияланувчилари ўртасида VI веломарафон тадбири бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 сентябрдаги “Велоспортни ривожлантиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Республика велоспорт федерацияси ва маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти(ЕХҲТ) нинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори кўмагида, мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ўртасида  ўтказиб келинмоқда.

Тадбирнинг тантанали очилиш маросимида Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари Акмал Савурбоев, Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари Шерзод Каримов, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори, элчи – Антти Карттунен ва бошқалар сўзга чиқишиб, мамлакатимизда спортни, айниқса болалар спортини ривожлантиришга ҳукумат даражасида эътибор қаратилаётганини алоҳида таъкидлаб ўтишди.

Ҳар йили анъанавий тарзда ЕХҲТ билан ҳамкорликда ўтказиб келинаётган ушбу мусобақа шу кунга қадар Тошкент, Самарқанд, Хива, Нукус, Наманган  шаҳарларида ташкил этилган бўлса, бу йилги VI веломарафон тадбири “Келажакка яшил қадам” шиори остида Жиззах вилоятининг сўлим Зомин туманида бўлиб ўтди.  

Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, ЕХҲТ нинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори томонидан Жиззах вилоятидаги  мактабгача таълим ташкилотларига 500 дона беговел етказиб берилди.

Тадбирнинг расмий қисмидан сўнг, Зомин туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими қошидаги болалар боғчалари тарбияланувчиларининг намойиш этган рақслари ва маҳаллий ижрочи ёшларнинг чиқишлари тадбир иштирокчиларига хуш кайфият бағишлади.  

Кейин Зомин туманидаги 9 та  мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиларидан 6-7 ёшли 100 нафар бола ота-оналарининг розилиги билан қайтадан тиббий кўрикдан ўтказилиб, VI веломарафон тадбирида 300 метр масофага беговелларда ўзаро беллашди.  

– Ушбу веломарафон тадбирини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – болаларнинг йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш соҳасидаги кўникмаларини шакллантириш, мактабгача ёшдаги болаларда жисмоний тарбия ва велоспортга бўлган қизиқишни уйғотиш, уларни чаққон, кучли, фаол, ҳаракатчан, зеҳнли ва эътиборли бўлишга ундашдан иборатдир, – дейди Жиззах вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Санобар Суярова. – Бугунги веломарофонда болажонларимиз фойдаланаётган замонавий беговелларнинг устун жиҳати шундаки, унда кичик ёшдаги болалар мувозанатни ушлашни қийинчиликсиз ўрганишади ва бу уларнинг келажакда оддий велосипедга ўтиш жараёнини осонлаштиради ва велосипедга бўлган меҳрини оширади.

[gallery-23704]

Тадбир якунида веломарафоннинг барча  иштирокчисига Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Жиззах вилояти ҳокимлиги ҳамда ЕХҲТ нинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координаторининг медаль ва қимматбаҳо совғалари тантанали равишда топширилди.

Абдужалол Қаюмов, Ж. Ёрбеков (сурат) ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Болажонлар ўзаро беллашди