Илк синов

Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий авиация институтининг битирувчи босқич курсантлари давлат имтиҳонларини топширмоқда. Бўлғуси ҳарбий учувчи ва техник-муҳандислар Тошкент вилоятидаги “Чирчиқ”, Қаршидаги “Хонобод”, Жиззах вилоятидаги “Учтепа қўрғони” ҳарбий аэродромларида амалий парвоз машқларида қатнашиб, илк синовдан ўтдилар.

Синов парвоз машғулотлари Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлигининг масъул офицерлари томонидан кузатилди. Учувчи ва техник-муҳандис курсантларнинг парвоз олди тайёргарлиги синовлари устозлар ҳамроҳлиги ва назоратидаги учиш, ҳавода ўнгга ва чапга оғиш, белгиланган ҳудудга аниқлик билан қўниш каби машқларга уланди. Бу жараёнда битирувчиларнинг амалий билим ва кўникмаларига муносиб баҳо берилди.

Бугун олий ҳарбий авиация институтининг илк битирувчилари устозлик мақомида, олий тоифали ҳарбий учувчилар, авиация муҳандислари ҳисобланади. Уларнинг ортидан келаётган ёш лочинлар ҳам Ўзбекистон Ҳарбий ҳаво кучларига янги қувват бўлиб қўшилиш учун маҳкам бел боғлаган. Улар беш йил давомида интерактив дарсхоналар, лабораториялар, ахборот ресурс маркази, реал парвоз кўникмасини берадиган авиация тренажёрларида, шунингдек, ҳарбий аэродромларда етарли сабоқ олишган. 

Ўзбекистон олий ҳарбий авиация институтининг айни пайтдаги салоҳиятини бундан беш йил аввалгисига таққослаганда бир неча фоизга ошган. Бу жараёнда префессор-ўқитувчилар, фан докторлари, курсантларнинг изланиш ва тадқиқотлари алоҳида эътирофга лойиқ. Айни пайтда улар томонидан учувчисиз учиш аппаратларини яратиш, радиоэлектрон кураш йўналишларида илмий лойиҳа ишлари давом этмоқда. Сўнгги тўрт, беш йилда институтнинг илмий жамоаси изланишлари асосида яратилган 20 га яқин ихтиро ва ишланма Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан патентлаштирилган. Бу маълумотлар айни пайтда Ҳарбий ҳаво кучларига йўлланма олиш учун давлат имтиҳонларини топшираётган курсантларнинг даражаси, олган билим ва кўникмалари қай даражада эканлиги ҳақида етарли хулосалар қилишга асос бўлади.

Дунёда ҳарбий учувчи ва авиация мутахассисларини тайёрлаш энг қимматли касблардан бири ҳисобланади. Шунга қарамай, мамлакатимизда бунга эришилди. Яқин кунларда Ўзбекистон Ҳарбий ҳаво кучларининг мустаҳкам сафлари яна бир гуруҳ профессионаллар билан кенгаяди.

Парвозингиз баланд бўлсин!

  Фурқат ЭРГАШЕВ,

“Ватанпарвар” мухбири.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Ҳарбий ҳаво кучлари сафлари бир гуруҳ профессионаллар билан кенгаяди