Ёз мавсумини болажонларучун мароқли ва фойдали машғулотлар асосида ўтказиш учун жорий йилда масъул вазирлик, идора ва ташкилотлар томонидан катта тайёргарлик кўрилди. Бу йилги мавсум 1 июндан бошланиб, биргина Тошкент шаҳрида 61та ёзги оромгоҳ фаолият олиб боради. Шундан 20 таси стационар, 41 таси кундузги соғломлаштириш майдонлари бўлиб, 35 минг нафардан зиёд болажонларнинг соғломлаштирилиши режалаштирилган.

Уларнинг мазмунли ва қизиқарли дам олишлари учун Болаларнинг дам олишини ва соғломлаштирилишини ташкил этиш департаменти томонидан 12 кунлик намунали дастур ишлаб чиқилди ва шу асосида вазифалар белгилаб берилди. Мақсад ҳар хил ўйинлар орқали, мазмунли учрашувлар, маданий-маърифий тадбирлар ёрдамида ёшларда мураккаб фикрлаш қобилиятини шакллантириш, ностандарт ечимлар топишга ўргатиш, фаол ҳаёт тарзига мослаштиришдан иборатдир. 

- Ҳукумат раҳбари бошчилигида яқинда йиғилиш ўтказилди ва унда барча мутасаддиларга топшириқ берилди, - дейди Болаларнинг дам олишини ва соғломлаштирилишини ташкил этиш департаментининг Маданий-маърифий ва спорт бўлими раҳбари Тоҳир Абдураҳмонов. - Маданий хордиқ бериш, интелектуал салоҳиятини ошириш ва ижодкорлигини ошириш бўйича вазифалар белгилаб берилганди. Бунда биз тарбиячи, етакчиларга суянамиз. Шу мақсадда бугунги кунда республика бўйлаб ўқув семинарлари ташкил қилинди. 

Бундан ташқари оромгоҳларга йўлланмаларни олишда шаффофликни таъминлаш ва аҳолига қулайлик яратиш мақсадида “Oromgohlar.uz” электрон платформа ишлаб чиқилиб, жорий этилди. Бугунги кунда жойларда оромгоҳларга жалб этиладиган раҳбар ходимлар, тарбиячилар, устоз ва мураббийлар иштирокида ўқув амалий семинарлар давом этмоқда. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/JuTmpPdAh54" title="Yozgi oromgohlar uchun dasturlar ishlab chiqildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Санжар Тошпўлатов, Аброр Содиқов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёзги оромгоҳлар учун дастурлар ишлаб чиқилди (+видео)