Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартда «Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони эълон қилинган. Мазкур фармон билан оилавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган оилаларга бериладиган «Ибратли оила» кўкрак нишони Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 2 сентябрдаги қарори билан таъсис этилган.
Бугун кўплаб намунали оилалар ушбу кўкрак нишонига сазовор бўлмоқда. Миллий гвардия тизимларида бир неча йиллардан бери хизмат қилиб келаётган Рустам Камоловлар оиласи ҳам жорий йилда “Ибратли оила” кўкрак нишони билан тақдирланди.
– Бу узоқ йиллик меҳнат, юртга, Ватанга садоқат билан хизматнинг ҳосиласи, – дея таъкидлайди 80 ёшни қарши олган, кўплаб шогирдларнинг ўқитувчиси ва устози бўлган Рустам аканинг онаси Мамлакат Набиева.
Дарҳақиқат, оила жамиятнинг мўъжаз кўринишидир. Рустам ака ибратли оила бўлиш йўлида оқила турмуш ўртоғи билан фарзандларни яхши тарбия қилиб, шарафли касбни бир маромда олиб бориб, маҳаллада қўни-қўшниларга ўрнак бўлиб келаётган оила бошлиқларидан.
Албатта, ҳарбий хизматчининг турмуш ўртоғи бўлиш ҳам шараф ва масъулият ҳисобланади. Рустам аканинг аёллари қарийб 30 йиллик турмушларида барча қийинчилик ва хурсандчиликларни бирдек елкама-елка туриб қарши олган.
Полковник Рустам Камолов нафақат ўз фарзандлари, балки шогирдларига ҳам билим ва тажрибаларини ўргатиб келмоқда. Ҳозирда қаҳрамонимиз шогирдлари билан кадрларнинг шаффоф танловини йўлга қўйиш учун ахборот технологияларидан унумли фойдаланган ҳолда инсон омили иштирок этмайдиган компьютерлаштирилган тизимни йўлга қўйди.
Оила – жамият таянчи, деб бежиз айтилмаган. Чунки, Ватан оила остонасидан бошланади. Зеро, оила соғлом экан – жамият мустаҳкам, жамият мустаҳкам экан – мамлакатимизда тинчлик, фаровонлик, тўкинлик барқарордир.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/5EyWksr0BuM" title="Oila – jamiyatning moʼʼjaz koʼrinishi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Н.Раҳмонова, ЎзА