Журналистик суриштирув

Хоразм вилоятининг марказидан оқиб ўтадиган, ер ости сизот сувларининг сатҳини пасайтириш учун Урганч шаҳри ва туманидаги айрим ҳудудларининг зах сувларини олиб чиқиб кетадиган зовур, яъни халқ тили билан айтганда захкашнинг ҳолати ачинарли. Зовурнинг икки томонидан жойлашган Исломобод ва Янгиобод маҳаллалари фуқароларидан келиб тушган мурожаат юзасидан ЎзА мухбири ҳолатни жойига чиқиб ўрганди. 

Фуқароларнинг таъкидлашича, иккала маҳалла орасидан оқиб ўтувчи захкашнинг антисанитария ҳолати кундан-кунга ёмонлашмоқда. 
Гап шундаки, зовурнинг Фидокорлар ва Навбаҳор кўчалари оралиғидаги қисмида аҳоли томонидан олиб чиқиб ташланган, маиший ва бошқа чиқиндилар эвазига сув ва унинг атрофи ифлосланишни бошлаган. 

– Захкашни ўз вақтида қазиб тозалаб туришади, бироқ маҳалламизда йиғиладиган чиқиндилар вақтида олиб чиқиб кетилмаганлиги сабабли аҳоли хонадонларидан чиқадиган чиқиндиларни ҳудди шу ерга ташлаб кетишмоқда, – дейди Бахтиёр Бобожонов. – Бу ҳам етмаганидек, айрим “уддабурон” қассоблар қорамол, қўйларнинг суяк, тери қолдиқларини қопларга жойлаб, кечаси шу ерга ташлаб кетишмоқда. Бу муаммо бўйича мурожаат қилмаган жойимиз қолмади. Маҳалламиз еттилигига ҳам бир неча бор мурожаат қилдик. Бироқ бу муаммони бартараф қиладиган масъул шахс йўқ. Чунки ушбу зовурнинг бир томони Урганч тумани ва иккинчи томони Урганч шаҳрига қарашли. Шу сабабдан бўлса керак, захкашнинг тақдири ҳеч қайси мутасаддини қизиқтирмайди. 

[gallery-23661]

Гувоҳи бўлдикки, аҳвол ҳақиқатдан ҳам ачинарли. Ўрганиш мақсадида атрофни айланиб юриб, тарқалаётган қўланса ҳиддан ҳамда ҳайвонларнинг чириётган ёки ҳали чиришга улгурмаган янги ташлаб кетилган ўлик таналарию, қалашиб ётган суякларни кўриб дилимиз хуфтон бўлди. 

– Зовур устига “қўлбола” усулда қурилган эски ёғоч кўприкчалар хизмат қилиш муддатини аллақачон ўтаб бўлган, – дейди шу ерлик фуқаро Жавлон Собиров. – Фарзандларимиз, ўзимиз ҳам ҳар куни ана шу кўприкчалардан фойдаланмиз. Зовурнинг тахминан бир километрча қисмида замонавий ва хавфсиз пиёдалар кўприги ўрнатилмаган. Канализация сувларининг тўғридан-тўғри шу ерга оқизилиши, чиқинди ва ахлатларнинг жуда кўп миқдорда ташланиши бу сувда зарарли бактерия ва зараркунандаларнинг кўпайишига сабаб бўлмоқда. Юқумли касалликлар авж олмасидан бу муаммони бартараф қилиш лозим. 

– Маҳалладаги чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш учун тегишли идоралар билан шартнома қилганмиз, – дейди Гулимбой Матризаев. – Пулларни ҳам вақтида тўлаймиз. Бироқ маҳалламиз ҳудудида биронта ҳам махсус чиқиндихона йўқ. Ҳар ким ўз билганича чиқинди ва ахлатларини олиб чиқиб ташлайди. Махсус техникалар ойда бир марта зўрға айланади. Махсус техникалар ҳафтасига икки марта хабар олиб турса, тез орада маҳалламиздаги бу аянчли аҳвол бартараф бўлиши, шубҳасиз. 

Ҳолатга шу ерда доимий истиқомат қилиб, бу вазиятни кундалик ҳаётида бошдан ўтказиб келаётган инсонлардан ортиқ таъриф беролмаймиз. 
Бироқ бундай салбий ҳолатларнинг олдини олишга, тозалашга, шунингдек, бундай ишларнинг назоратини юритишга маъсул бўлган мутасадди идоралар аҳолини қийнаётган мазкур муаммонинг ечимини топишса яхши бўлар эди. 

Аҳмаджон Шокиров, Беҳзод Саидов (сурат, видео), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳудуднинг эгаси борми?