Арманистоннинг Жермук шаҳрида давом этаётган “Stepan Avagyan Memorial-2025” турнирида маҳоратли шахматчимиз Нодирбек Ёқуббоев АҚШ, Хитой, Венгрия, Германия, Ҳиндистон, Арманистон каби давлатларнинг 9 нафар етакчи шахматчилари қаторида ғолиблик учун кураш олиб бормоқда.

Бугун, 30 май куни мукофот жамғармаси 19 минг 200 АҚШ долларидан иборат турнирнинг 2-турида Ёқуббоев қора доналарда тезкор шахмат бўйича Венгрия чемпионати ғолиби, ўсмирлар ўртасида Европа чемпиони Беньямин Гледура билан куч синашади.

Кеча халқаро мусобақанинг 1-турида Нодирбек Ёқуббоев германиялик Дмитрий Колларсга қарши дона сурди.

Қизиқарли кечган баҳсда оқ доналарда ҳаракатланган ҳамюртимиз 34-юришдан кейин рақибининг таклифига биноан муроса йўлига рози бўлди.

2-тур ўйинлари остонасида хитойлик Сянюй Сюй 1 очко билан пешқадамлик қилаётган вазиятда Нодирбек Ёқуббоев 8 нафар шахматчи сингари 0,5 очко билан қўшимча кўрсаткичлар ҳисобига 8-ўринда бормоқда.

Турнир 6 июнга қадар давом этади.

Т.Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шахмат: Нодирбек Ёқуббоев бугун Арманистонда Европа чемпиони билан куч синашади