Жанубий Кореянинг Куми шаҳрида енгил атлетика бўйича давом этаётган Осиё чемпионатининг тўртинчи кунги мусобақалари остонасида 21 та медаль билан Хитой жамоаси пешқадамлик қилмоқда. Ўзбекистонлик енгил атлетикачилар 39 та давлат орасида 1 та кумуш, 1 та бронза медали билан кучли ўнликда бормоқда.

Бугунги мусобақаларда мамлакатимизнинг 16 нафар енгил атлетикачиси ватанимиз шарафини ҳимоя қилишади.

Чемпионатнинг эрталабки дастурида терма жамоамиз аъзоларидан Асадбек Муротов ва Сарвар Исмоилов найза улоқтиришнинг саралашида, Ҳасанбек Рустамжонов 400 метрга тўсиқлар оша югуришда, Жонбиби Ҳукмова ва Лайло Аллаберганова 200 метрли пойгаларда қатнашди.

Узунликка сакраш мусобақаларида иштирок этган Ўғилой Норбоева 5,59 кўрсаткич билан иштирокчилар орасида олтинчи натижани кўрсатди ва бешинчи турдан сўнг жами 3841 очко жамғарди.

Найза улоқтириш бўйича саралаш баҳсларида “А” гуруҳида Сарвар Исмоилов снарядни 71,56 м масофага улоқтириб, саккизинчи ўринни банд этди. Унинг финал баҳсида қатнашадиган ўн икки спортчи қаторидан жой олиши "Б" гуруҳидаги чиқишлар якунлангач аниқланади.

Лайло Аллаберганова биринчи пойгада югуриб, 24,67 натижа билан бешинчи ўринни эгаллади. Жонбиби Ҳукмова иккинчи пойгада 24,14 вақт бирлигида маррани босиб ўтиб, 4-поғонани банд этди. Умумий пойгалар натижаларига кўра, спортчиларимиз дастлабки ҳолатда ўн олтинчи ва ўн биринчи ўринларни эгаллади.

Куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Александр Степанов ва Анвар Анваров узунликка сакраш, Нурхон Очилова 400 метрга тўсиқлар оша югуриш, Малика Насриддинова ядро улоқтириш, Сафина Саъдуллаева ва Барнохон Сайфуллаева баландликка сакраш дастурида, Дилшода Усманова, Садафбону Нустратиллоева 3 минг метр стиплчейз баҳсида, Ирина Левина 800 метрга югуриш, Рашидбек Содиқов диск улоқтириш баҳсларида, Ҳасан Мирсоатов 5 минг метрга югуришда қитъа биринчилигининг совринли ўринларига даъвогарлик қилишади.

Т.Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Осиё чемпионати: 16 нафар енгил атлетикачимиз бугунги баҳсларда қатнашади