Таиланднинг Бангкок шаҳрида давом этаётган “Thailand Open” бокс мусобақасида ярим финал баҳслари қизғин паллага кирди.
Бугун ушбу босқичда 9 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилиб, мусобақа финалига йўл олиш учун жанг қилади. Қуйида боксчиларимизнинг рақиблари билан танишинг:
-70 кг: Ойша Тоирова — Жао Чунюан (Хитой)
-60 кг: Мадияр Данияров — Моҳаммад Абу (Иордания)
-80 кг: Самандар Жалолов — Тохтарбек Танатхан (Хитой)
-85 кг: Нусратбек Тоҳиров — Бекзат Тангатар (Қозоғистон)
-57 кг: Нигина Ўктамова — Пунраве Руенрос (Таиланд)
-75 кг: Азиза Зокирова — Карине Аирапетиан (Украина)
-50 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев — Титиват Плонгаура (Таиланд)
-70 кг: Муҳаммадазизбек Исмоилов — Кан Чиа-Веи (Хитой Тайпейи)
-75 кг: Жавоҳир Абдураҳмонов — Заид Иашаш (Иордания)
Эслатиб ўтамиз, кеча мазкур мусобақа финалига Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари — Фарзона Фозилова, Феруза Казакова, Сабина Бобоқулова ва Фарёзбек Дўсматов йўлланма олган эди. Шунингдек, Навбаҳор Ҳамидова, Элёрбек Жўрабоев ва Абдураҳмон Рустамов ўз вазн тоифаларида бронза медалига сазовор бўлишди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА