Тошкент шаҳрида ўтказилаётган "WTT Youth Contender Tashkent – 2025" халқаро теннис турнирида турли мамлакатлардан келган ёш теннисчилар ўз маҳоратларини намоён этмоқда.
Юқори савияда ўтаётган ушбу мусобақанинг U17 ёш тоифасида қизлар ўртасида ўтган яккалик баҳсларида терма жамоамиз аъзоси Аружан Камалова олтин медални қўлга киритди. Шунингдек, яна бир вакилимиз Аделина Ҳасанова ушбу ёш тоифасида бронза медалига эга чиқди. Турнирнинг кумуш ва бронза медаллари Сетайеш Илухани (Эрон) ҳамда Наиша Реваскарга (Ҳиндистон) насиб этди.

Ўғил болалар ўртасида яккалик баҳсларида Диёрбек Дилшодов бронза медали билан тақдирланди. Ушбу тоифада эронлик Бенямин Фаражи ва Аршия Лорестани биринчи ҳамда иккинчи поғонадан жой олган бўлса, туркманистонлик Ильяс Алланазаров учинчи бўлди.
U13 ёш тоифасида Ҳиндистон терма жамоаси аъзолари Дания Годил, Танишка Калбхайрав шоҳсупанинг 1-2-поғонасидан ўрин олди. Бронза медаллари эса ҳамюртимиз Элеонора Шириева ҳамда Жания Бекмуҳамбетовага насиб этди.

Шунингдек, Ҳусан Искандаров 13 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасида бронза медалига эга чиқди. Мазкур йўналишда Юсуф Ханифа (Саудия Арабистони) ғолиб чиқди. Нассер Алмарри (БАА) ва Муҳаммад Алмусайеби (БАА) 2-3 поғоналарда қайд этилди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА