Олий Мажлис Сенатининг еттинчи ялпи мажлиси якунига етди.
Сенат раиси Танзила Норбоева бошқариб борган мажлисда ҳайвонларни идентификациялаш, Солиқ, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга, айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга оид қонунлар маъқулланди.
Қонун ҳужжатларига жиноят процессида мажбурлов чоралари институти такомиллаштирилаётгани муносабати билан қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида фуқаролик ва иқтисодий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги Битим ратификация қилинди.
Ўзбекистоннинг устувор халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш, маҳаллий кенгашлар фаолиятига кўмаклашиш, Болаларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини яхшилашга оид масалалар бўйича муҳим қарорлар қабул қилинди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг мамлакат ҳудудларида хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақидаги ахбороти муҳокама марказида бўлди.
Сенаторлар мазкур йўналишда амалга оширилган ишлар билан бирга айрим муаммолар мавжудлигига эътибор қаратди.
Жумладан, хизматлар соҳасида ижара, таълимга доир, шахсий хизматлар ва савдо хизматлари ҳажми ўсиши суръатлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан секинлашгани ҳамда яширин иқтисодиёт улуши сақланиб қолаётгани танқид қилинди.
Ялпи мажлисда ҳудудларда хизматлар соҳасида мавжуд имкониятларни тўлиқ ишга солиш, хизматлар турларини кенгайтириш ва сифатини ошириш орқали хизматлар ҳажмининг ўсиш суръатларини таъминлаш, хизматлар кўрсатиш йўналишида фаолият кўрсатаётган корхоналарда ходимларни ишга расман қабул қилиш ва тизимда қайд этишни такомиллаштириш юзасидан вазифалар белгиланди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/T_st0xOidq0" title="Senat: xizmat ko‘rsatishdagi kamchiliklar tanqid qilindi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Н.Абдураимова, Д.Ёқубов (видео), А.Аҳмедов (монтаж), ЎзА