Санкт Петербург ҳукумати муҳожирларга курьер ва такси ҳайдовчиси бўлиб ишлашни тақиқламоқчи. Қарор лойиҳаси 28 май куни шаҳар ҳукумати сайтида эълон қилинди.

Қонун лойиҳасига асосан 1 июлдан бошлаб электр велосипедлар ва самокатларда курьерлик қилишга тақиқ жорий этилиши мумкин. Патентлар бўйича ишлайдиган мигрантларга қуйидаги иқтисодий фаолият турлари бўйича ишлашни тақиқлаш таклиф этилмоқда. Булар, енгил автомобилларни ҳайдовчилик учун ижарага бериш ва такси хизмати; Курьерлик хизмати; Турли транспорт воситалари орқали етказиб бериш хизмати; Уйга озиқ-овқат етказиб бериш фаолияти; Бошқа курьерлик ишлари.

АҚШ президенти Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путинга икки ҳафталик муҳлат қўйгани айтилмоқда. Президент бу муддат ичида натижа бўлмаса, бошқа чора кўришини билдирган. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Трамп 28 май куни Оқ уйда Путин урушни тугатишни хоҳлаш-хоҳламаслиги ҳақида берилган саволга шундай жавоб берган:

“Мен бунга ҳозир жавоб бера олмайман, лекин тахминан икки ҳафтадан кейин айтишим мумкин. Шу муддат ичида Путин бизни алдаб юрибдими ёки йўқлигини билиб оламиз”, деган у.

Трамп сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда Россия президенти “мутлақо ақлдан озган” ва “олов билан ўйнашмоқда” деб ёзганди.

Россиянинг махфий ядровий объектлари ҳақидаги икки миллион ҳужжат, жумладан, Ясний шаҳридаги стратегик ракета қўшинлари базаларидан бирининг тўлиқ схемалари интернетда тарқалди. Даниянинг Danwatch журналистлари ва Германиянинг Der Spiegel нашри мазкур базалардан бирини ўрганди.

Маълумотларга асосланиб, Россиянинг юқори даражада қўриқланадиган объектларида ҳарбий ядровий инфратузилмани модернизация қилиш кўламини баҳолаш мумкин. Базалар оммавий равишда бузиб ташланган ва янгидан қурилган, юзлаб янги казармалар, қўриқлаш миноралари, бошқарув марказлари, омборлар ва ерости туннеллари қурилган.

Мутахассислар ҳужжатларнинг сизиб чиқишини “мутлақо ақл бовар қилмайдиган” деб атамоқда, улар илгари бундай маълумотлар очиқланганини кўрмаган.

Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трамп Хитойлик талабаларнинг визаларини бекор қилишини маълум қилди.

АҚШ давлат котиби Марко Рубио баёнотида бу чоралар Хитой Коммунистик партияси билан алоқаси бор ёки жиддий соҳаларда таҳсил олаётган талабаларни ўз ичига олишини айтган.

Шунингдек, у визаларни бериш мезонлари ҳам қайта кўриб чиқилишини ва Хитой ҳамда Гонконгдан келадиган келажакдаги талабалар учун текширув кучайтирилишини қўшимча қилган.

НАТО альянс мудофааси учун Германиядан еттита бригада, тахминан 40 минг аскар тақдим этишни сўради. 

Бу янги қурол-яроғ ва аскарлар сонига қўйилаётган талаблар доирасига киради. Буни НАТОга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари келаси ҳафта тасдиқлаши кутилмоқда. Альянс ўзининг ҳарбий салоҳияти бўйича режаларини кенгайтирмоқда. Сабаби 2022 йилда Украинада уруш бошланганидан бери Россияга катта таҳдид сифатида қаралмоқда.

Покистон ҳукумати стратегик биткоин захирасини яратишни ва биткоин майнингини қўллаб-қувватлашни режалаштирмоқда. 

У 28 май куни Лас Вегасда бўлиб ўтган Bitcoin 2025 конференциясида тегишли маълумот билан бўлишди. Сақиб биткоин захирасини яратиш АҚШдан илҳомланилганини айтди. АҚШдаги захира дастлаб жиноий ва фуқаролик ишлари доирасида мусодара қилинган активлар ҳисобига тўлдирилади. Бу активларнинг умумий ҳажми тахминан 200 минг биткоин миқдорида баҳоланмоқда. Покистон ҳам АҚШ каби ўз биткоинларини сотмайди.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/uaXJ9yJwKtY" title="Хalqaro dayjest" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Ирода Жўраева, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро дайжест (+видео)