Самарқандда “Ўзатом” агентлиги ва Италиянинг “Ansaldo Energia S.p.A.” компанияси ўртасида англашув меморандуми имзоланди.

Ушбу меморандум доирасида кадрлар тайёрлаш, илмий-техник салоҳиятни ошириш ва саноат кооперациясини ривожлантириш учун Италия компаниясининг илғор технологиялари ва тажрибасидан фойдаланиш кўзда тутилган. 

Агентлик ахборот хизматига кўра, “Ansaldo Energia S.p.A.” компанияси Европа энергетика секторида етакчилик қилади. У газ ва буғ турбиналари, шунингдек, уларга мос генераторларни лойиҳалаш, ишлаб чиқариш ва етказиб бериш, монтаж ва созлаш, хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва модернизация қилишга ихтисослашган. Компания ўзининг шўъба корхоналари орқали атом энергетикаси йўналишида ҳам фаолият олиб боради. 

Ушбу ҳамкорлик томонлар учун нафақат иқтисодий, балки стратегик жиҳатдан ҳам муҳим аҳамият касб этиши кутилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳужжат 28 май куни Самарқандда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Италия Республикаси Бош вазири Жоржа Мелони иштирокида ўтказилган олий даражадаги музокаралар доирасида имзоланган. 

Н. Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Италия атом соҳасида узоқ муддатли ҳамкорликни бошлайди