Жорий йилнинг 27-29 май кунлари Москва шаҳрида BEE-TOGETHER.ru халқаро бизнес платформаси тадбирлари ташкил этилди.

Унда 55 та маҳаллий компания вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси иштирок этди. 

Қайд этиш керакки, BEE-TOGETHER.ru - бу махсус B2B (business-to-business) платформа бўлиб, у халқаро миқёсда ишлаб чиқарувчилар, таъминловчилар ва харидорларни бир жойда тўплаб, уларга тўғридан-тўғри учрашувлар, музокаралар ва ҳамкорлик имкониятларини яратади. Унда асосан тўқимачилик, мода, мато ва шу каби соҳалардаги компаниялар ўз маҳсулотлари ва хизматларини намойиш қилиб, янги бозорларга чиқиш, шериклар топиш ва экспорт ҳажмини ошириш имконига эга бўлади.

Аҳамиятлиси, платформа доирасида ўтказилган биринчи кунги кўргазмада Ўзбекистон ишлаб чиқарувчилари маҳсулотлари хорижий ҳамкорларда катта қизиқиш уйғотиб, умумий қиймати 15 миллион долларлик 715 та келишувга эришилди. 

Маҳаллий иштирокчилар учун кўргазманинг иккинчи куни ҳам катта таассуротларга бой бўлди. Хусусан, Россия ва халқаро компаниялар билан 100 дан зиёд B2B музокара ўтказилиб, тикувчилик буюртмалари, мато етказиб бериш ҳамда барқарор мода соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. 

Шунингдек, йирик халқаро кўргазмалар ташкилотчилари билан келгуси режалар юзасидан ҳам музокаралар олиб борилди ва узоқ муддатли ҳамкорлик бўйича дастлабки келишувларга эришилди. 

“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ахборот хизматига кўра, ушбу платформа нафақат савдо битимлари, балки Ўзбекистон компаниялари учун янги бозорлар эшигини очиш, маҳсулот сифатини халқаро талабларга мослаштириш ва глобал миқёсда брендингни йўлга қўйиш имконини яратаётгани билан аҳамиятли.

Н.Зиёдуллаева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Москвада маҳаллий ишлаб чиқарувчилар умумий қиймати 15 миллион долларлик 715 та келишувга эришди