Шоли асосан сувда парвариш қилинадиган ўсимлик. Халқимиз севиб истеъмол қиладиган таомлар асосан гуручдан тайёрланади ва бозорларимизда ҳамиша ушбу маҳсулотга талаб юқори. Бироқ, Марказий Осиё минтақасида сув тақчиллиги кузатилганлиги учун шолини катта майдонларда етиштириш имконсиз. Шу боис

юртимиз олимлари япониялик ҳамкасблари билан ҳамкорликда мазкур ўсимликни кам миқдорда сув сарфлаб парвариш қилишнинг янги агротехнологияси устида изланишлар олиб бормоқда. Соҳа олимларининг таъкидлашича ҳозирда юртимиз далаларида синовлари ташкил этилган янги биопрепаратнинг устун томони шоли бир марта сув ичади ва шундан сўнг суғориш талаб этилмайди.  

2024 йилда дунё аҳолиси 8.2 миллиард кишидан ошди ва келгуси 60 йил ичида 10 миллиард бўлиши кутилмоқда. Уларнинг ярми гуруч билан озиқланади ва келажакда шолига талаб янада кўпайиши кутилмоқда.  

Ўзбекистон қадимдан шоли етиштириш саноати ривожланган ва асосий шоли етиштирувчи мамлакат сифатида танилган.  Эндиликда япониялик олимлар билан махсус биопрепаратдан фойдаланган ҳолда қуруқ далаларга тўғридан-тўғри экиш ва атроф-муҳитни нормал ҳолатга келтириш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Ушбу “Mykos” биопрепарати тупроқ замбуруғининг табиий ва органик тури бўлиб, озуқа моддалари ва сувни тўплайдиган, сақлайдиган, иккаласининг ҳам ўзлаштирилишини оширадиган “губкага” ўхшаш масса ҳосил қилади.

Олимларнинг аниқлашича мазкур восита тез ўсадиган фойдали замбуруғ бўлиб, тупроқдаги кўплаб фойдали микробларни ўсимликлар билан боғлайди. Бу симбиотик муносабатлар ўсимликларнинг озуқа моддалари билан таъминланишини оширади, намлик ва ўсимликларнинг ўсиши учун зарур бўлган асосий элементларни ҳосил қилади. Бу эса озуқа моддаларининг яхши ўзлаштирилиши ва ўсимликни янада кучли ривожланиши, ҳосилдорлиги юқори бўлишига олиб келади.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/4MIty38QiSw" title="Kelgusida sholichilikda suv 50 foiz iqtisod qilinadi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Санжар Тошпўлатов, Аброр Содиқов, Улуғбек Тўхтаев (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Келгусида шоличиликда сув 50 фоиз иқтисод қилинади (+видео)