2025 йил 30 май куни Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Марказий Осиё давлатлари – Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ҳамда Италия ўртасида саммит бўлиб ўтади.

Маълум бўлишича, Италия Бош вазири Жоржа Мелони минтақага сафари давомида Самарқанд ва Тошкентда учрашувлар ўтказади, 30 май куни Остонада давлат раҳбарлари билан бирга йиғинда иштирок этади.

Мазкур ташаббус Италиянинг Марказий Осиё билан мулоқотни мустаҳкамлашга алоҳида интилиши сифатида баҳоланмоқда. Зеро, кейинги пайт бу давлат минтақамиз билан муносабатни чуқурлаштиришга жиддий эътибор қаратмоқда.

Ўзбекистон ҳам Италия билан сиёсий-иқтисодий алоқага ижобий қарайди: 2023 йил Президент Шавкат Мирзиёвнинг ушбу мамлакатга сафари давомида сиёсий, иқтисодий, маданий ва гуманитар соҳаларни қамраб олган 11 муҳим ҳужжат имзоланган, “Стратегик шериклик” декларацияси қабул қилинган. Шу нуқтаи назардан Марказий Осиё – Италия саммити минтақадаги барча давлатлар учун ЕИ билан шерикликни мустаҳкамлашда навбатдаги муҳим босқич бўлиши кутиляпти.

Италиянинг Марказий Осиёдаги умумий манфаатлари

Италия Марказий Осиё минтақасидаги шериклар билан муносабатни яхшилаш орқали ЕИ доирасидаги мавқеини мустаҳкамлаш, ўзининг Марказий Осиё бўйича стратегиясини умумий стратегияси билан уйғунлаштириш ниятида. Италия ва Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари “1+5” шаклидаги мулоқоти илк бор 2019 йил декабрь ойида Римда ташкил этилган. Умуман, Римнинг минтақадаги фаоллиги ЕИ учун ҳам аҳамиятли.

Италия қитъанинг энергетика таъминоти манбаларини диверсификация қилиш мақсадида импорт бўйича янги шериклар излаяпти. Бу стратегик ҳамкорлик мамлакат учун иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, шу билан бирга минтақада барқарорликни таъминлаш учун муҳим.

Қишлоқ хўжалиги ва агротехнология

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида Италия тажрибаси ва технологиясини фаол жалб этишга интилмоқда. Масалан, Италиянинг сувни тежаш технологияси билан танилган “Iritec” компанияси билан шериклик илғор механизация ва ирригация тизимини жорий қилиш, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш имконини беради. Қолаверса, сувдан оқилона фойдаланишга эришилади.

Италиянинг агротехнология соҳасидаги илғор дастурлари ҳам қабул қилинмоқда. 2023 йил июнда Римда ўтказилган Ўзбекистон – Италия бизнес форумида “Cermac” консорциуми ва ўзбек компаниялари ўртасида қишлоқ хўжалигини қайта ишлаш соҳасида техника ва технология трансфери бўйича меморандум имзоланди. “Cermac” масъуллари таъкидлашича, республикамиз мева-сабзавот экспортини жадал ривожлантирмоқда. Италия компаниялари эса ўз тажрибасини уруғлик қадалгандан то теримгача, тўлиқ ишлаб чиқариш занжирида юқори даражадаги технология ечимларини жорий этишга ҳаракат қилмоқда.

Ўзаро ҳамкорликда, илмий изланиш асосида Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳудудида 40.1 миллион евролик лойиҳа илгари сурилди. Тез фурсатда 400 гектар ерда заъфарон плантацияси барпо этилиб, маҳсулот етиштирилиши ва экспорт қилиниши йўлга қўйилди. 2024 йил заъфарон гулини қайта ишлаш заводи ишга туширилди ва айни пайт 20 дан кўп турдаги маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда.

Бугунги кунда бу маҳсулотлар Италия, Австрия, Нидерландия, Франция, Жанубий Корея, Бирлашган Араб Амирликлари каби давлатларга экспорт қилинмоқда. Италия билан бирга нафақат заъфарон, балки мева етиштириш, боғдорчиликни ривожлантириш ва маҳсулотни экспертизадан ўтказиш бўйича турли лойиҳалар йўлга қўйилган. Энг асосийси, ҳамкорлик жараёни тобора кенгаймоқда.

Суғурта ва молиявий механизм кўмагида қишлоқ хўжалиги барқарорлиги оширилмоқда. Жорий йил май ойида бўлиб ўтган музокарада Италия тизими мисолида юртимизда агросекторга мослаштирилган суғурта ташкил этиш, сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда хавфни аниқлаш ва мутахассислар тайёрлаш каби долзарб масалалар муҳокама қилинди. Бундай чоралар қишлоқ хўжалиги хавфини камайтириш, экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қилади.

Энергетика соҳасидаги ҳамкорлик

Италия билан ҳамкорликнинг энергетика соҳасидаги муҳим йўналиши – табиий газ тармоғини модернизация қилиш ва қайта тикланувчи қувватни ривожлантиришдан иборат. Италиялик “Pietro Fiorentini” ва “Terranova” каби компаниялар мамлакатимизда газ таъминоти тармоғини рақамлаштириш лойиҳасида қатнашмоқда.

Шу билан бирга Ўзбекистон электр таъминотида ҳам муҳим ислоҳотларни бошлаган. Ҳукумат 2030 йилгача қайта тикланувчи манбалардаги электр энергияси улушини кўпайтириб, қарийб 25 фоизгача оширишни мақсад қилган. Бу электр тармоғи модернизациясини талаб қилади. Италиянинг энергетика компаниялари ва маблағлари сунъий – қувват захиралайдиган қурилма ва қуёш панели технологиясини жорий этиш, шунингдек электр тармоғини такомиллаштириш бўйича хорижий инвестиция жалб этишда қатнашиши мумкин. Бундан ташқари Италия Марказий Осиёни нафақат нефть, газ ва уран етказиб бериш, балки тикланувчи энергия манбалари бўйича ҳам улкан салоҳиятга эгалигини эътироф этмоқда.

Газ ва энергетика соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларимиз қўллаб-қувватланиши яшил иқтисодиёт ва барқарор ривожланиш стратегияси билан уйғун. Қишлоқ хўжалиги ва саноатда энергияни тежайдиган технологияни кенг жорий этиш орқали самарадорликни ошириш бўйича кўрсаткични икки баробар ошириш, қайта тикланувчи манбалардан унумли фойдаланиш бизнинг атроф-муҳит ҳимояси ва иқлим билан боғлиқ мақсадларимизга ҳам мос.

Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик

Бугунги кунда Италия олий таълим ва тиббиёт муассасалари билан алоқа ўрнатишга кенг жалб этилмоқда. Масалан, 2022 йил ўтказилган учрашувда Рим шаҳридаги А.Жемелли (Agostino Gemelli) университети клиникаси Қорақалпоғистон тиббиёт институти билан бирга илғор тиббиёт технологияси, мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказиш ва малака ошириш дастурлари бўйича ҳамкорлик юзасидан музокара олиб борилди. Натижада кардиохирургия, невропатология, трансплантация каби йўналишларда ўргатувчи дастурларни амалга ошириш ва илмий-тадқиқот олиб боришга келишилди. Бу Италиянинг юқори технологияли тиббий тажрибасини Ўзбекистонга олиб киришга қаратилган дадил қадамдир.

Италия фармацевтика компаниялари ҳам диёримизга сармоя киритиш имкониятини ўрганмоқда. Масалан, “IBSA Group” вакиллари Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги билан шерикликни муҳокама қилиб, “Menarini”, “Italfarmaco”, “Chiesi” каби йирик корхоналар билан алоқа ўрнатишга келишди. Академик дастурлар доирасида талабаларимизни Италияда малакасини ошириш кўзда тутилмоқда. Бу маҳаллий кадрлар салоҳиятини оширишга хизмат қилади. Илғор илмий технология асосида тизимни замонавийлаштириш, ишончли диагностика ва замонавий даволаш асбоб-ускуналарини амалиётда қўллаш аҳоли саломатлигини яхшилашда муҳим аҳамият касб этади.

Хулоса

Марказий Осиё давлатлари ва Италия иштирокидаги илк саммит Ўзбекистон учун кўп қиррали ва истиқболли ҳисобланади. Қишлоқ хўжалиги, энергетика, соғлиқни сақлаш соҳаларида Италиянинг илғор тажрибаси ва технологиясини мамлакатимизда қўллаш барқарор ривожланиш миллий мақсадлари билан ҳамоҳанг.

Аграр соҳада Италия тажрибаси қўлланиши қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари рақобатбардошлигини таъминлаш баробарида экспорт салоҳиятини янада оширади, маҳсулот етиштириш жараёнида кам харажат қилиб, юқори сифат даражасига эришишга кўмаклашади.

Энергетикада газ тармоғини рақамлаштириш ва қайта тикланувчи манбаларни ишга тушириш лойиҳалари экологияга салбий таъсирни камайтиради. Тиббиёт соҳасидаги алоқалар аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш имкониятини кенгайтиради, кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда ёрдам беради.

Хулоса қилиб айтганда, Италия билан ҳамкорлик Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиш миллий мақсадларига эришишга қаратилган ташаббуслари билан уйғун. Бу эса мамлакат иқтисодиёти модернизацияси, атроф-муҳит муҳофазаси ва ижтимоий соҳа ривожига сезиларли ҳисса қўшади.

Остонада бўлиб ўтадиган саммит ҳам минтақавий муносабатларни янада мустаҳкамлаб, жумладан Ўзбекистон – Италия стратегик ҳамкорлигини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиши шубҳасиз.

Шуҳрат Ҳожимуродов,

Барқарор ривожланиш 

маркази бош мутахассиси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марказий Осиё – Италия: стратегик ҳамкорлик истиқболи ва Ўзбекистон манфаати