Миллий гвардия қўмондонлиги ташаббуси билан пойтахтимизнинг Яккасарой туманида жойлашган «Мовий гумбазлар» хиёбонида ёшлар, ўқувчилар ва пойтахтимиз аҳолиси ҳамда меҳмонларига хуш кайфият улашиш мақсадида кўнгилочар тадбирлар ташкил этилди.

Мазкур тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад Президентимизнинг 2023 йил 25 декабрдаги “Аҳолига маданий хизмат кўрсатиш даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгилаб берилган истироҳат боғлари ва хиёбонларида санъаткорлар томонидан маҳаллий аҳоли, ёшлар қатлами ва туристларга маданий хизматлар кўрсатиш каби вазифалар ижросини таъминлашдан иборат.

Тадбир давомида Миллий гвардия Маънавият ва маърифат маркази Ашула ва рақс ансамбли томонидан концерт дастури, Ҳарбий оркестр жамоасининг мусиқий ва Фахрий қоровул бўлинмасининг саф кўргазмали чиқишлари намойиш қилинди.

Шунингдек, ҳаваскор болалар ижодий гуруҳининг репертуарларидан томошабинлар баҳраманд бўлди.

Тадбирда аҳоли мароқли ҳордиқ чиқарди. Шу билан бирга бу каби тадбирлар ёшларнинг ватанпарварлик руҳида улғайишига ҳисса қўшади. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/ri9AOzE8xkI" title="“Мовий гумбазлар” хиёбонида аҳолига маданий хизмат кўрсатилмоқда" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Н.Раҳмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Мовий гумбазлар” хиёбонида аҳолига маданий хизмат кўрсатилмоқда (+видео)