АҚШда ўқиш учун виза олмоқчи бўлган хорижлик талабаларнинг ижтимоий тармоқларини текшириш мажбурий бўлади. Бу ҳақда давлат котиби Марко Рубио томонидан дипломатик нота имзоланди.

Ҳужжатга кўра, Америка элчихоналари ва консулликларига талабалар ҳамда алмашинув дастурлари визалари учун янги суҳбатларни ўтказишни вақтинча тўхтатиш топширилган. Ушбу қарор ижтимоий тармоқларни мажбурий текширишни кенгайтиришга тайёргарлик кўриш доирасида қабул қилинган.

Покистоннинг кўплаб қисмида кучли ёмғир ва бўронлар кузатилмоқда. Табиий офат оқибатида камида олти киши ҳалок бўлган, яна 20 дан ортиқ киши жароҳат олган.

Расмийлар яқин кунларда мамлакат шимолида кўчкилар юз бериши мумкинлигидан огоҳлантирган.

Исроил хавфсизлик вазирлиги Ғазо секторининг босиб олинган Ғарбий Соҳилида 22 та янги ноқонуний аҳоли пунктлари қурилишини маъқуллади. 

Маҳаллий ОАВнинг ёзишича, мудофаа вазири Исроил Кац ва молия вазири Безалел Смотрич бирлашиб тегишли таклифни киритган. Ўтган ҳафта вазирлар маҳкамаси яширин овоз бериш йўли билан ушбу таклифни қабул қилганди.

Хитойлик олимлар 2025 йил май ойида 1,36 километр масофадан 3 миллиметрли (гуруч донасидек) матнни ўқийдиган лазер яратди. 

Ушбу технология, анъанавий телескоплар билан олинган тасвирлардан анча юқори аниқликка эга бўлиб, узоқ масофалардан мукаммал оптик тасвир олиш имконини беради.

Тизим фақат тўғридан-тўғри кўриш чизиғида жойлашган объектларни аниқлай олади. Объектни аниқлаш учун лазер нури керак бўлади. Бу яширин кузатув учун мос эмас. Тизимнинг юқори аниқлиги ва ишлаш принципи мураккаб бўлиб, махсус билим ва техник қўллаб-қувватлашни талаб қилади.

Учта астероид 28 май куни Ер олдидан учиб ўтади, улар потенциал хавфли астероидлар ҳисобланади. Бу ҳақда НАСА хабар берди.

НАСА таснифига кўра, Ерга 7,4 миллион километр масофага яқинлашадиган астероидлар “потенциал хавфли” ҳисобланади. Ушбу объектларнинг барчаси жуда катта тезликда учишига қарамай, улар Ерга ҳеч қандай хавф туғдирмайди. Ҳар йили НАСА телескоплари Ерга яқинлашаётган 3000 дан ортиқ янги астероидларни қайд этади. Уларнинг анчагина қисми атмосферада ёниб кетади.

АҚШ томонидан қўллаб-қувватланадиган Ғазо гуманитар жамғармаси (ҒГЖ) Ғазо секторига ёрдам тарқатишни бошлаганини маълум қилди.

Жамғарма озиқ-овқат миқдори ҳақида маълумот бермаган, аммо таъминот ўз марказларига етиб борганини ва бутун минтақа бўйлаб тақсимланаётганини айтган. Ташкилот, шунингдек, 28 май куни яна овқат тўла юк машиналари келишини таъкидлаган.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/Shyg5zBEb-k" title="AQSH talaba vizasini olish qoidalarini kuchaytiradi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Ирода Жўраева, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро дайжест (+видео)