Омилкорлик қишлоқ хўжалигида мўл ҳосил олиш учун хизмат қилади. Кейинги йилларда томорқа эгалари ва деҳқон хўжаликларини қўллаб-қувватлаш учун имтиёзли кредит, субсидия берилаётгани эса соҳанинг янада ривожланишига сабаб бўлмоқда.

Энг асосийси, кўрилаётган чора-тадбирлар натижасида одамлар ер билан ишлашни, замонавий агротехнологияларни қўллашни янада яхши ўрганди. Бугун томорқада маҳсулот етиштириш ҳажми каррасига ошди.

Бу ҳақдаги фикрлар Фарғона вилояти Қува туманида ўтган «Гилос сайли» фестивалида алоҳида таъкидланди.

«Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банки ҳамда «Қува-Агро Стар» масъулияти чекланган жамияти томонидан ташкил этилган ушбу фестивалда банк раҳбарияти, вилоят ва туман ҳокимлиги мутасаддилари, қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари, тадбиркорлар, сайёҳлар, умуман, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда мевали боғ яратиш истиқболлари, юртимизда етиштирилган меваларнинг хорижга экспорт қилиш имкониятлари, эришилган натижалар, истиқболдаги вазифалар муҳокама қилинди.

Мазкур фестиваль доирасида агросаноат соҳасини ривожлантириш, экспорт салоҳиятини ошириш ва аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар юзасидан семинар ташкил этилди.

– Президентимиз жорий йилнинг бошида томорқада ва ижарага берилган экин ерларида даромадли маҳсулот етиштиришнинг янги тизими бўйича йиғилиш ўтказган эди, – дейди «Микрокредитбанк» боғдорчилик лойиҳа офиси раҳбари Абдуғани Очилдиев. – Ўшанда тижорат банкларига қишлоқ хўжалиги соҳаларини қўллаб-қувватлаш, мавжуд муаммоларни ўрганиш ва уларнинг ечими бўйича таклифлар ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган. Шу мақсадда, ҳар бир банкка аниқ базавий туман бириктирилиб, айнан шу ҳудудда комплекс ривожлантириш ишлари олиб борилиши белгиланди. Шундан келиб чиққан ҳолда “Микрокредитбанк”ка ҳам муҳим вазифалар топширилган. Хусусан, банкимизга ўрик, гилос, шафтоли, гул ва кўчат етиштиришни ҳамда туршак тайёрлашни ривожлантириш бўйича топшириқ юкланган. Бу йирик тадбиримизни ана шу топшириқлар ижроси доирасида ўтказиляпти десак бўлади. Ўйлаймизки, бу сайл соҳа вакилларига анча фойдали бўлди. Банкимиз мутасаддилари томонидан сўнгги ойларда Қува туманида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тақдимот қилинди. Бу маълумотлар ҳам тадбир иштирокчиларига қизиқ ва нафи тегадиган бўлди. 

Жорий йилда Қува туманида «Қува-Агро Стар» ҳамда Фарғона туманида эса «Фарғона-Агро Стар» лойиҳа офиси ташкил қилинди.

Мазкур тузилмалар орқали аграр соҳада ўқув-семинарлар ташкил этилди. Аҳоли томорқалари ва ижара ерлари эса хатловдан ўтказилди. 

Қува ва бошқа туманларда музлаткичлар, қадоқлаш ҳамда консервалаш инфратузилмалари қурилиши бошланди.

Банк томонидан жорий йилнинг ўтган даврида тўрт минг нафарга яқин аҳоли ва қишлоқ хўжалиги субъектларига 50 миллиард сўмдан ортиқ имтиёзли кредит ажратилиб, мевали боғлар ташкил этишга ёрдам берилди.

Бу ишлар ҳудуд экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қилмоқда. Бу фикрларни аниқ рақамлар мисолида кўриб чиқиш мумкин. Мисол учун, 2025 йилнинг май ойи ҳолатига кўра, Қува туманида 13 минг тонна гилос, 8 минг тонна ўрик, 6,2 минг тонна қуритилган ўрик экспорт қилинган.

И.Аввалбоев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Гилос сайли» фестивали аграр соҳа вакилларига тажриба алмашиш майдони бўлди