Вилоят ҳокимининг тегишли қарорига кўра, Отабек Ҳасанбоевич Бозоров Наманган вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Отабек Бозоров 1984 йилда Наманган вилояти Чортоқ туманида туғилган. 2007 йил Тошкент давлат педагогика университетини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2005 йилда  Тошкент вилояти Зангиота туманидаги 26-сонли умумтаълим мактабида  ўқитувчиликдан бошлаган. 

Сўнгра Ўзбекистон Миллий университети, республика Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Президент Администрациясида турли масъул ва раҳбарлик вазифаларида иш юритган. 

Тайинловга қадар, Отабек Бозоров 2024 йилдан буён Республика Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги илм-фан ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди