Пойтахтимиздаги “Humo Arena” спорт мажмуасида стол тенниси бўйича ёшлар ўртасидаги “WTT Youth Contender Tashkent – 2025” халқаро мусобақасига старт берилди.
Мазкур нуфузли мусобақада Ўзбекистон, Саудия Арабистони, Эрон, Малайзия, Қозоғистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Туркманистон, Беларусь, Озарбайжон, Грузия, Буюк Британия, Тожикистон, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Қирғизистон ва Австралия каби мамлакатлардан келган 316 нафар ёш стол теннисчи ўзаро рақобатлашмоқда. 31 май кунига қадар давом этадиган турнирда U11, U13, U15, U17 ва U19 ёш тоифаларида яккалик ва аралаш жуфтлик бўйича беллашувлар ташкил этилади. Иштирокчилар ўз ёш тоифасига қараб турли гуруҳларда куч синашади.
[gallery-23618]
Ёш спортчиларга тажриба алмашиш, маҳорат ошириш ва халқаро спорт майдонида ўз ўрнини топишда муҳим қадам бўлиб хизмат қиладиган мусобақанинг бугун 28 май кунги беллашувларида Темурбек Нурмонов – Ражвир Бҳатия (Ҳиндистон), Бегзод Азатов – Онур Гулузаде (Озарбайжон), Хуршид Аҳмедов – Азиз Бакуов (Қозоғистон), Ҳасанбой Тешабоев – Адил Аҳмадзада (Озарбайжон), Муслимаҳон Норқобилова – Акниет Амангерги (Қозоғистон), Асел Эркебоева – Еркезхан Баитикенова (Қозоғистон) каби яна бир қатор стол теннисчиларимиз ўз ёш ва гуруҳларида ўйин ўтказади.
Жавоҳир Тошхўжаев,Муҳаммад АМИН (сурат),ЎзА