Россия ва Украина ўртасида тинчликка эришиш борасидаги саъй-ҳаракат тўхтаб қолгандек кўринган бир пайт АҚШ Президенти Дональд Трамп россиялик ҳамкасби Владимир Путинни “ўт билан ўйнашиш”да айблади. Бу ҳақда "Euronews" ёзди.
Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан билдиришича, мамлакат Украина ва Россия ўртасидаги музокаранинг навбатдаги даврасини қабул қилишга тайёр ва бу “тезда ўт очишни тўхтатиши, кейин эса доимий тинчликка олиб келиши”дан умидвор.
– Музокарага мезбонлик қилишга ҳар доим тайёрмиз, – деди у россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан қўшма матбуот анжуманида. – Буни нафақат минтақавий, балки глобал тинчликка эришиш йўлидаги бурч, деб биламиз.
Фидан икки кунлик ташриф билан Москвада бўлиб, душанба куни Президент Владимир Путин билан учрашди.
Ой бошида Россия ва Украина делегациялари 2022 йилдан бери биринчи марта Истанбулда учрашган эди.
Мусулмон Зиё, ЎзА