Қарши шаҳрининг “Насаф” клуби футбол бўйича жорий мавсумдаги Ўзбекистон Суперкубогининг соҳибига айланди.
Аниқроқ айтадиган бўлсак, пойтахтимиздаги “Бунёдкор” стадионида ўтказилган Суперкубок баҳсида “Насаф” – “Андижон” жамоалари ўзаро рақобатлашди. Шиддатли ўтган ўйиннинг 72-дақиқасида Шерзод Насруллаевга нисбатан Усмонали Исмоналиев томонидан қоида бузилди ва бош ҳакам Ильгиз Танташев “Андижон” дарвозаси томон 11 метрлик жарима зарбасини белгилади. Ушбу вазиятдан Ҳусайн Норчаев муваффақиятли фойдаланди ва мазкур гол ўйин сўнгига қадар ягоналигича қолди.

Шу тариқа “Насаф” фаолияти давомида тўртинчи маротаба Суперкубок ғолибига айланди ҳамда мамлакатимизда мазкур совринни энг кўп ютган жамоага айланди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА