Ватанимиз тарихидаги 28 май санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1240 йил (бундан 785 йил олдин) – Мовароуннаҳрда яшаб илмий салоҳияти билан замонасида донг таратган аллома, фақиҳ Мухаммад ибн Махмуд ибн Ҳусайн ибн Ахмад Уструшаний ўзининг бешинчи асари ҳисобланган “Асила ва-ажвиба” (“Саволлар ва уларга жавоблар”) китобини ёзиб тамомлади. Мусанниф бу асарида ўн учинчи асргача ижод қилиб ўтган ҳанафий уламо ва фуқаҳолардан сўралган турли фиқҳий масалаларга берган жавобларини асосан араб ва баъзан форс тилларида нақл қилади. 

1427 йил (бундан 598 йил олдин) – ўғли Мирзо Улуғбекнинг гапга кирмай дашти қипчоқлик ҳукмдор Бароқ ўғлонга қарши юриш қилиб, ундан енгилганини эшитган темурий ҳукмдор Шоҳруҳ Мирзо Ҳиротдан чиқиб, Самарқанд томон юрди. Бу хабарни олган Мирзо Улуғбек Термизга келиб, отаси Шоҳруҳ Мирзога пешвоз чиқди. 

Шоҳруҳ Мирзо Самарқандга келиб, мағлубият сабабларини ўргангач, мовароуннаҳрлик бир неча амирларни дарра жазосига маҳкум этди. Мирзо Улуғбекни эса қаттиқ қийин-қистов билан тергов қилди ва бир неча кун эътибордан четда сақлади. Ниҳоят, бир неча дўқ-пўписалардан сўнг Мовароуннаҳр тахтини яна МирзоУлуғбекка топшириб, ўзи Ҳиротга қайтди.

1901 йил (бундан 124 йил олдин) – Чоржўйда Амударё устига қурилган Чоржўй – Фароб кўпригининг очилиш маросими бщлди. Тантанали маросимда Бухоро амири Абдулаҳад ҳам иштирок этиб, тадбир иштирокчиларига кўприк тасвири туширилган альбом совға қилинган.

1907 йил (бундан 118 йил олдин) – Хива хонлиги валиаҳди Асфандиёрхон ҳомийлигида Қозондаги Барудий мадрасасидан икки муаллим таклиф этилиб, Хива шаҳрида очилган “Мактаби маҳрамий” ва “Мактаби жадида” номли янги усул мактабларида имтиҳон ўтказилди. Унда валиаҳд Асфандиёрхон, девонбеги, қозилар, мударрислар, муфтийлар иштирок этганлар. Йиғилганлар имтиҳон натижаларидан руҳланиб, Хива ва Урганч шаҳарларида яна иккита янги усул мактаби очиш ҳамда Қозондан муаллимлар таклиф этишга қарор қилганлар.

Тарихчи Алишер Исоқбоевнинг қайд этишича, Асфандиёрхон тахтга ўтиргач, хон оиласига мансуб йигирмага яқин болани муаллим Мухтор Бакир тарбиясига берган. Айни шу пайтда Қозондан яна икки муаллим чақирилиб, оддий халқнинг болаларини ҳам ўқитиш ишлари йўлга қўйилган. Мана шу йилларда Хива хонлиги бош вазири Исломхўжанинг уйида янги усул мактаби муаллими Абдурашитов яшаб, унинг фарзандларини ўқитган. 

1945 йил (бундан 80 йил олдин) – Абдулла Қодирийнинг тўнғич ўғли Ҳабибулла Қодирий қамоққа олинди. Бу вақтда Абдулла Қодирийнинг шахсий мол-мулки яна бир марта мусодара қилинди. Бу ҳақда Ҳабибулла Абдуллаев (Қодирий) 1957 йил 10 июнда республика Давлат Хавфсизлиги Қўмитасига ёзган аризасида шундай дейди: “1945 йил 28 май куни қонунга хилоф равишда ҳибсга олиндим ва асоссиз тарзда Ўзбекистон Социалистик Шўро Жумҳурияти Жиноят Мажмуасининг 66-, 67-моддалари буйича устимдан жиноий иш қўзғатилди. Аввал, 1938 йили менинг отам Абдулла Қодирий (Жулқунбой) ҳам асоссиз равишда жиноий жавобгарликка тортилган эди. 

Ҳозир отам ҳам, ўзим ҳам тўла-тўкис оқландик. Мени қамоққа олишаётган пайтда уйимиздаги отамнинг кутубхонаси тортиб олинган эди; унда асосан етмишдан ортиқ мумтоз Шарқ адабиётининг намуналари бор эди. Менинг ўзим ҳам Шарқ адабиёти билан таниш бўлганим учун уйимиздан қандай китоблар олиб чиқиб кетилганини аниқ биламан, улар қуйидагилар... (38 та рақамда китоблар номлари келтирилади)... Бошқа китобларнинг номлари ҳозир эсимда йўқ... Ушбу арзнома асосида отамнинг кутубхонасини қайтариб беришингизни ёки агар китоблар сақланиб қолмаган бўлса, уларнинг баҳосини тўлашингизни сўрайман”. Афсуски, кейинчалик маълум бўлишича, уларнинг хонадонидан мусодара қилиб олинган китоблар ва бошқа адабиётлар ўша вақтда ёқиб юборилган, йўқотилган эди.

1992 йил (бундан 33 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

2007 йил (бундан 18 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистонда футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2018 йил (бундан 7 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг хорижий ваколатхоналарини очиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2019 йил (бундан 6 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Қарши филиалини ташкил этиш тўғрисида”, “Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Самарқанд филиалини ташкил этиш тўғрисида” қарорлари қабул қилинди.

2024 йил (бундан 1 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон давлат спорт академияси фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўтда ёнган битиклар: Абдулла Қодирийнинг шахсий кутубхонаси ҳам йўқ қилинган