Саудия Арабистонига 2025-йилги ҳаж мавсуми учун хориждан бир миллиондан ортиқ зиёратчи келди. Бу ҳақда ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ Ал-Рабиа маълум қилди.

Таъкидланишича, ҳажга келганларнинг 53 фоизи эркаклар, қолган 47 фоизи эса аёллардир. Зиёратчиларнинг 94 фоизи ҳаво йўли билан, 4,83 фоизи қуруқликдаги чегара пунктлари орқали, тахминан, 0,5 фоизи эса денгиз орқали етиб келган. Шунингдек, 249 400 нафар зиёратчи “Макка йўли” ташаббуси доирасида Саудия Арабистонига ташриф буюрган.

Германия, Буюк Британия, Франция ва АҚШ Украинага етказиб берилган қуроллардан узоқ масофага зарба беришда фойдаланиш бўйича қўйилган чекловларни олиб ташлади.  

Украинага етказиб бериладиган қуролларнинг отиш масофасига энди ҳеч қандай чеклов йўқ. На Буюк Британия, на Франция, на биз томонимиздан. Америкаликлар томонидан ҳам чеклов мавжуд эмас, деди Германия канцлери Фридрих Мерц.

Канцлерга кўра, чекловларнинг олиб ташланиши Украинага, масалан, Россиядаги ҳарбий позицияларга ҳужум қилиш йўли билан, ўзини ҳимоя қилиш имконини беради. У бундай ҳолатлар илгари жуда кам ҳоллардан ташқари кузатилмаганини айтди.

Ирландия Исроил томонидан босиб олинган Фаластин ҳудудларида ишлаётган Исроил компанияларидан импорт қилинадиган маҳсулотларга тақиқ жорий этишга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда Ирландия Бош вазири ўринбосари Саймон Ҳаррис “Financial Times” нашрига берган интервюсида маълум қилди.

Ҳарриснинг айтишича, ҳукумат ушбу ташаббусни жорий йилнинг 27 май куни расман эълон қилади.

Қонун лойиҳасига кўра, босиб олинган Фаластин ҳудудларидан олиб кирилган маҳсулотларни импорт қилиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Бироқ бу умумий Исроил маҳсулотлари импортига тааллуқли бўлмайди, яъни бу Исроилга қарши тўлиқ иқтисодий бойкот эмас.

Германия канцлери Фридрих Мерц 26 май, душанба куни Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларини танқид қилди.

«Тўғрисини айтсам, Исроил армияси Ғазо секторида қандай мақсадни кўзлаётганини энди тушунмаяпман», — деди Мерц. Шу билан бирга, у «тинч аҳолининг сўнгги кунларда тобора кучайиб бораётган даражада азоб чекишга мажбур бўлаётганини энди Ҳамасга қарши кураш билан оқлаб бўлмаслигини» таъкидлади.  

Шунингдек, Германия канцлери Исроилни оммавий танқид қилишда Германия «дунёдаги бошқа давлатлардан кўра кўпроқ вазмин бўлиши» кераклигини тан олди.

Россия Украинага қарши урушда миллионга яқин ҳарбий хизматчисини йўқотди. Бу ҳақда Украина Қуролли кучлари бош штаби маълум қилди.

Украина ҳалок бўлганлар ёки ярадорлар сонига аниқлик киритмаган, аммо юқоридаги рақам барча йўқотишларни ўз ичига олади. Жумладан, ҳалок бўлганлар, ярадорлар, бедарак йўқолганлар ва асирга олинганлар. Украина расмийлари уруш бошланганидан бери Россия қўшинлари ва техникасининг йўқотишларини кунлик кузатиб бормоқда. Томонлар ўз йўқотишларини расман эълон қилмаяпти.

Жанубий Кореянинг Samsung Display компанияси 2024 йилда Россиянинг олтин, волфрам ва танталидан фойдаланишни тўхтатди.

Ҳужжатда 2022 ва 2023 йилларда Россиядан ушбу металлар етказиб берилгани тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилмаган. 2021 йилда эса компания Россиянинг 11 та корхонасидан хом ашё олган. Волфрам чип ичидаги металл ўтказгичларда, тантал кремний ва мис орасидаги изоляция қатламида, олтин эса микросхемадаги кристалларни корпус билан улашда қўлланилган.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/WE4gEvE6pOI?si=onHz5vxgpUa0m5j_" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Ирода Жўраева, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Германия канцлери Исроилни танқид қилди