Тошкент шаҳрида жойлашган Intercontinental меҳмонхонасида "Рақамли маълумотлар ва тараққиёт: очиқ ва ҳисобдор иқтисодий ривожланиш сиёсати учун оммавий ахборот воситалари ҳамда фуқаролик жамиятининг рақамли кўникмалари" мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтди. Ўтказилган тадбирнинг асосий мақсади: аҳолига иқтисодий ислоҳотлар ва тармоқ сиёсатини биргаликда тушунтириш мақсадида давлат ҳокимияти органлари билан мулоқот ва ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат.

Тадбир давомида бир қанча вазифалар белгилаб олинди.  

Масалан, давлат иқтисодий сиёсати бўйича очиқлик ва ахборотга эркин кириш масалаларида давлат бошқаруви органлари, ОAВ ва фуқаролик жамияти ўртасида конструктив мулоқотни ривожлантиришга кўмаклашувчи чораларни аниқлаш. Шунингдек, фуқароларни иқтисодий ислоҳотлар ва тармоқ сиёсати тўғрисида хабардор қилиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари ва воситаларини белгилаш масалалари белгилаб олинди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Aхборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича жамоатчилик кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Замонавий журналистикани ривожлантириш маркази, Буюк Британия Ташқи ишлар, ҳамдўстлик ва тараққиёт офиси, Тараққиёт сиёсати институти вакиллари, халқаро экспертлар, ОAВ, журналистлар ва блогерлар иштирок этишди.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/Fd-OKwWFROA?si=CN4PjY5kXsZQFOXb" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

М.Турдалиева, Н. Абдувоитов

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Рақамли маълумотлар ва тараққиёт (+видео)