Кузатув

Кибрни синдириш учун жамоат транспортида юриб туриш керак. Ижтимоий тармоқларда шу мазмундаги видеоларга кўзингиз тушгандир. 

Аслида ҳам шундайми, манманликка берилиб кетмаслик учун жамоат транспортларига чиқиб туриш керакми? 

Бу саволни ўртага ташлаб, кимнингдир ҳашаматли автомобили борлиги ёки яна кимнингдир самолётга чиқаётганини изоҳловчи бундай видеоларини таҳлил қилиш ниятидан йироқмиз.

Масала шундаки, бу гапда жамоат транспортидан фойдаланадиганлар пули кам, нисбатан қийналган қатлам деган оҳанг бордай туюлади. Одамлар ростдан ҳам пули камлиги учун автобус ёки метро хизматидан фойдаланадими?

Саволга жавоб қидирдик. Пойтахтдаги автобуслар ва метрода юриб, йўловчилар билан суҳбатлашдик. Бунинг натижасини қуйироқда батафсил келтирамиз.

Жамоат транспортининг ривожи аҳолининг кундалик ҳаётига дахлдор масала саналади. Тизимга бўлган талабнинг ўсиб бораётганидан келиб чиқиб, мамлакатимизда уни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани жуда муҳим. 

Биргина мисол, кейинги йилларда пойтахт ҳудуди ҳар томонлама кенгайди. Доимий ва вақтинча яшовчилар, сайёҳлар, талабалар сони ошди. Олдинлари шаҳарда кунига саккиз юз минг атрофида йўловчи жамоат транспортидан фойдаланган. Бугун бу кўрсаткич бир миллион уч юз минг нафардан ошган. Шу боис автобуслар сонини кўпайтириш, кутиш вақтини қисқартириш, метрополитенни ривожлантириш каби жиҳатларга жиддий эътибор қаратилмоқда. 

Бу тизим давлат раҳбарининг доимий эътиборида десак хато бўлмайди. Яқинда, аниқроғи 19 май куни ҳам Президентга Тошкент метрополитенини ривожлантириш бўйича режадаги лойиҳалар юзасидан ахборот берилди.

Шу ўринда бу борада кейинги йилларда эришилган баъзи натижаларга тўхталиш ўринли. Йўловчиларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида метрополитенда янги йўналишлар қурилмоқда.

Юнусобод йўли Туркистон бекатигача, Чилонзор йўли Сергели туманигача узайтирилганидан аҳоли мамнун. Бу билан Тошкентда ерусти метроси ҳам пайдо бўлди. Бу ҳақда гап борганда Дўстлик бекатидан Сергелигача бўлган ерусти ҳалқаси кўз ўнгимизда гавдаланади. 

Бу янги йўналишлар пойтахтимизнинг Юнусобод, Яшнобод, Бектемир, Миробод, Сергели ва Янгиҳаёт туманларини боғлади. Натижада аҳолининг кундалик қатнови учун ўзига хос қулайлик яратилди.

– Тошкент шаҳри жамоат транспортида метрополитеннинг ўрни жуда катта, – дейди Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири Илҳом Маҳкамов. – Шундан келиб чиқиб, давлатимиз раҳбари йил бошида шу соҳа ривожига алоқадор аниқ режалар тақдимотини тайёрлашимиз бўйича топшириқ берган эдилар. Энди метрополитенни Тошкент трактор заводи даҳасигача олиб бориш режалаштирилган. Бу бўйича ўтган аввалги муҳокамаларда Президентимиз олдимизга лойиҳани маблағ ва қулайлик жиҳатидан мақбуллаштириш вазифасини қўйган эди. Шу асосида тайёрланган янги таклифга кўра, лойиҳани икки босқичда амалга ошириш назарда тутилмоқда. Дастлаб Чилонзор йўлининг Пушкин бекатидан Мирзо Улуғбек тумани Феруза даҳасигача мавжуд темир йўлга параллел равишда ер юзаси бўйлаб метро йўли қурилади. Иккинчи босқичда у ердан Тошкент трактор заводи даҳаси шоҳ бекатигача йўналиш барпо этилади. Тақдимотда лойиҳанинг техник ва амалий жиҳатлари ҳам батафсил кўриб чиқилди. 

Пойтахтнинг Пушкин ва Буюк ипак йўли метро бекатлари, Тошкент трактор заводи даҳаси томонларига вилоятдан бир кунда минг-минглаб автотранспорт кириб келади. Бу билан жуда катта йўловчи оқими пайдо бўлади. Оқибатда бугунги кунда шаҳарнинг шу томонида тирбандликлар нисбатан юқори. Маълумотларга кўра, режалаштирилган янги йўналиш саксон беш минг нафар йўловчини қамраб олиши мумкин.

Сўзимиз бошида пойтахтдаги жамоат транспортларида йўловчилар билан суҳбатлашганимиз ҳақида гапирган эдик. 

Суҳбатдошларимиз орасида ҳақиқатдан даромади анча камлигини, жамоат транспортида юриш уларга тежамкор бўлиш учун ёрдам бераётганини таъкидлаганлар ҳам бўлди. Лекин кўпчилик масалага бошқа жиҳатдан ёндашди.

– Шахсий енгил автомобилим бор, – дейди метро йўловчиси Тоштемир Муҳаммадалиев, – Сергелидан Юнусободга ишга қатнайман. Метро мен учун энг қулай ва арзон транспорт. Тирбандликда қолмайман, вақтим тежалади. Вагонларда шароитлар яхши. Энг муҳими, ишхонанинг атрофидан машинамни қўйиш учун жой қидириш ташвиши мени безовта қилмайди. Шахсан мен жамоат транспортидан одамлар фақат пули камлиги учун фойдаланади деб ўйламайман.

Дарҳақиқат, кўп йиллар давомида автомобилга муваффақият белгиси сифатида қараб келинди. Бу тушунча тасаввуримизга қаттиқ ўрнашган. Аслида бугун кўп нарса ўзгарди. Транспорт оддий ҳаракат воситасига айланди.

– Ёшим икки кам саксонда, – дейди автобус йўловчиси Қодир бобо Расулхонов. – Кўп йиллар ҳайдовчилик қилганман. Машина бошқаришдан завқ оламан, лекин бу ёшда менга автобус қулай. Мана атрофга қаранг, қанча талаба ўғил-қизларимиз манзилига етиб оляпти. Гаплашиб, фикрлашиб кетяпти. Ўзим бу ерда китоб ўқишни яхши кўраман. Ташқари жуда иссиқ – қайнаяпти. Салонда ҳаво ҳарорати паст. Тўғри, беш-олти йил олдин бу соҳада ҳам муаммолар кўп эди. Мана, ҳозир ҳаммаси изга тушиб боряпти. Нима демоқчиман, бугун жамоат транспорти қулай бўлгани учун фойдаланаётганлар сони ортмоқда. 

Бекатда, автобусда, метро вагонларида турганларни кузатамиз. Уларни атрофидагиларга бефарқ бўлмаган инсонлар деб атагимиз келди. Уларни вақт ва маблағни самарали бошқара олаётганлар сифатида кўрдик. 

Жамоат транспорти маданият ва оқиллик рамзи, одамларнинг бир-бирига ҳамда табиатга кўмак беришга интилиши белгисига айланиши керак.

Келтирилган рақамлар, билдирилган фикрлар бу соҳа муаммолардан тўлиқ ҳоли деган маънони англатмайди. Муҳими мавжуд масалалар таҳлил қилиниб, босқичма-босқич ҳал этилмоқда. 

Икром АВВАЛБОЕВ,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сиз жамоат транспортидан пулингиз камлиги учун фойдаланасизми?