Бугун, 27 май куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперкубоги учун “Насаф” – “Андижон” жамоалари ўзаро рақобатлашади. Учрашув пойтахтимиздаги “Бунёдкор” стадионида соат 19:30 да старт олади.

Мазкур баҳсни Ильгиз Танташев бош ҳакам сифатида бошқариб боради. Унга қанотларда Андрей Сапенко ва Тимур Гайнуллин ёрдам берса, Абдурашид Худойберганов захира ҳаками сифатида иштирок этади. VAR ва AVAR бўйича Аскер Нажафалиев ва Бахтиёрхўжа Шавкатов ишлайди. Ўйин комиссари этиб Маъмур Султонов тайинланган.

Мазкур тўқнашувда “Насаф” клуби футболчилари қизил рангли либосда майдонга тушади. Андижонликлар эса оқ рангли экипировкада ҳаракат қилади.

Шу ўринда Ўзбекистон Суперкубоги ҳақида тўхталиб ўтишни лозим топдик. Мусобақа 1999 йилда ташкил этилган бўлиб, унда “Навбаҳор” ва “Пахтакор” клублари ўзаро тўқнаш келган. Учрашувда “Навбаҳор” 4:2 ҳисобида зафар қучиб, бош совринга эга чиққан.

Шундан сўнг, мамлакат Суперкубоги 15 йил давом эттирилмади ва  2014 йилда қайта тикланди. Ўша йилги мусобақада “Бунёдкор” зафар қучди. 2015 йилда “Насаф”, 2016 йил “Локомотив” ушбу совринга эга чиқди. Ўзбекистон Суперкубоги 2017-2018 йилларда ўтказилмади.  

2019 йилга келиб иккинчи бор қайта тикланди. Ўша йили “Локомотив” мусобақа ғолибига айланди. 2020 йилги пандемия сабаб ўтказилмаган Суперкубок, 2021 йилда учинчи бор тикланди ва унда “Пахтакор” ғолиб бўлди. Шунингдек, пойтахтимизнинг бош жамоаси 2022 йилда ҳам бу совринни ўзида олиб қолди. 2023-2024 йилги Ўзбекистон Суперкубогида “Насаф” ғалаба қозонди.

Шу тариқа, Суперкубокни энг кўп ютган жамоа “Насаф” бўлиб турибди. Бу жамоадан кейин “Пахтакор” ва “Локомотив” клублари мазкур мусобақада 2 мартадан Ўзбекистон Суперкубогида зафар қучган жамоа сифатида кучли учликдан жой олган.

Финалларда энг кўп иштирок этган клуб эса “Пахтакор” ҳисобланади. Умумий ҳисобда бу жамоа 5 марта финалга йўл олган.  

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Суперкубоги кимга насиб этади?