Олий Мажлис Сенатига БМТ Бош котиби ўринбосари, БМТ Тараққиёт дастури администратори ўринбосари Хаолян Сюй ташриф буюрди.

Сенат Раиси Танзила Норбоева билан учрашувда Ўзбекистон ва БМТ Тараққиёт дастури ўртасидаги амалдаги ҳамкорликка юқори баҳо берилди. Бугунги кунда мамлакатимизда умумий қиймати 163 миллион АҚШ долларидан зиёд 43 лойиҳа амалга оширилаётгани таъкидланди. Бу эса минтақа мамлакатлари орасида энг юқори кўрсаткичлардан биридир. 

Мазкур лойиҳалар ёшларнинг рақамли саводхонлигини ошириш, хотин-қизларни иқтисодий қўллаб-қувватлаш, соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилиш, давлат хизматлари сифатини яхшилаш каби муҳим йўналишларни қамраб олган.

Томонлар 2021 - 2025 йилларга мўлжалланган дастур доирасида шерикликни янада чуқурлаштириш, экологик барқарорликни таъминлаш, Орол инқирози оқибатларини юмшатиш, гендер тенгликни илгари суриш ва Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш каби устувор йўналишларга алоҳида эътибор қаратди.

***

Сенати Раиси Т.Норбоева ва БМТ Болалар жамғармаси (UNICEF) ижрочи директори Кетрин Рассел учрашувида Ўзбекистон ва UNICEF ўртасида болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, инклюзив ва сифатли таълимни жорий этишга қаратилган ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Имконияти чекланган болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш, инклюзив лойиҳаларни амалга ошириш, соҳада кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Томонлар болалар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган халқаро форумлар ва тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича биргаликда амалга ошириладиган ишларни фаоллаштиришдан манфаатдор эканини таъкидлади. 

***

Сенат Раиси Т.Норбоеванинг Меросни муҳофаза қилиш халқаро альянси – ALIPH кенгаши раиси, Франция Президентининг маслаҳатчиси Бариза Ҳиари билан учрашувида Ўзбекистон ва Франция ўртасида икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш, маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболлари муҳокама қилинди. Санъат, маданиятлараро мулоқот ва тарихий-маданий меросни асраб-авайлаш борасида қўшма ташаббусларни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Реставрация, ёшлар ва волонтёрларни меросни асраб-авайлашга жалб қилиш дастурлари, шунингдек, мутахассисларнинг касбий даражасини оширишга қаратилган қўшма лойиҳалар орқали ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашув доирасида юқори даражадаги мунтазам икки томонлама мулоқот ва алмашинувлар асосида давом этаётган парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди. Парламентларнинг тегишли қўмиталари ва дўстлик гуруҳлари орқали ҳамкорликни фаоллаштириш муҳимлиги таъкидланди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар икки мамлакат халқлари ўртасидаги дўстлик ва ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган маданият, санъат ва маданиятлараро мулоқот соҳасидаги шерикликни янада ривожлантириш ва ҳамкорликни кенгайтиришдан ўзаро манфаатдор эканини билдирди.

Н.Абдураимова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенатга БМТ, UNICEF, ALIPH кенгаши вакиллари ташриф буюрди