Яқинда олимлар томонидан олиб борилган тадқиқотлар Ер сайёрасининг ядро қисмида улкан миқдорда қимматбаҳо металлар, жумладан олтин, платина, рутений ва бошқа ноёб элементлар мавжудлигини кўрсатди. Тадқиқот натижаларига кўра, Ер юзасидаги барча қимматбаҳо металларнинг 99 фоизи аслида сайёранинг марказида, яъни ядро қисмида жойлашган бўлиши мумкин.
Олимларнинг фикрича, бу металлар ер пўстлоғида мавжуд бўлишига қарамай, уларнинг катта қисми сайёра ҳосил бўлиши даврида оғир элемент сифатида марказга, яъни ядрогача чўккан. Аммо айрим ҳолларда, бу металлар ядродан юқорига ҳаракатланиб, магматик фаолият ёки вулқонлар орқали ер юзасига чиқиб келади.
Бу кашфиёт нафақат геология ва Ер тузилмасини чуқурроқ англашда, балки қимматбаҳо металларнинг келиб чиқиши ва уларнинг жойлашувини аниқлашда ҳам муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, бу билим келажакда кончилик саноати учун янги истиқболларни очиши мумкин.
Олимлар тадқиқотларини давом эттирмоқда ва Ер ядросидаги таркибни янада чуқурроқ ўрганиш орқали сайёрамизнинг ички динамикасини тўлиқ англашни мақсад қилганлар.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/yXc1XPGnClc" title="Oltin yer yuzida emas, yadrosida joylashgan" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Мадинабону Насриева, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА