Шу йилнинг 23 майида қабул қилинган “Мажбурий рақамли маркировкалаш тизими самарадорлигини оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорида белгиланганидек, эндиликда рақамли маркировкаланган маҳсулотларни улгуржи сотиш фақат нақд пулсиз шаклда банк ҳисобварақлари орқали амалга оширилади.

Рақамли маркировка қоидаларига риоя қилинишини назорат қилиш бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси ташкил этилади. 

Рақамли маркировкаланган маҳсулотлар айланмасининг барча босқичларида тизимли назоратни таъминлаш Инспекциянинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди. 

2025 йил 1 сентябрдан хавфни таҳлил қилиш тизимида мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш ҳолатлари солиқ хавфи даражасини юқори деб баҳолаш учун асос бўлади. 

Ҳужжатда қайд этилишича, мажбурий рақамли маркировкаланадиган маҳсулотларни реализация қилишда маркировка коди бириктирилмаган электрон ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиришга йўл қўйилмайди. 

Мажбурий рақамли маркировкаланадиган маҳсулотларни чакана реализация қилишда маркировка коди киритилгандан сўнг онлайн назорат-касса техникасининг касса чеки шакллантирилади. 

Аввал фойдаланилган маркировка кодлари киритилганда онлайн назорат-касса техникасининг касса чекини шакллантиришга йўл қўйилмайди. 

Шунингдек, 2026 йил 1 январдан мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш ҳолатларини солиқ органларининг ахборот тизими орқали аниқлаш бўйича масофавий солиқ текширувини ўтказиш тартиби жорий этилади. Бунда текшириш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳнома олиш талаб этилмайди. 

Мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш ҳолатлари аниқланганда қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисида огоҳлантириш берилади. 

Иккинчи марта огоҳлантириш берилгандан сўнг қоидабузарлик ҳолатлари аниқланганда белгиланган миқдорларда жарима қўлланади. Жарима қўлланилган тадбиркорларга 1 йил давомида ҚҚС суммасининг ўрни қопланмайди. 

2025 йил 1 сентябрдан фармацевтика фаолияти ҳамда дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолияти бўйича янгидан ташкил этилган субъектларга лицензия беришда қўшимча шартлар киритилади. 

М.Қосимова тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Рақамли маркировка қоидаларига риоя қилинишини назорат қилиш бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси ташкил этилади