Жиззах вилояти Фориш туманидаги Нурота тоғ этакларида жойлашган “Ўхум” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Асраф, Можрум, Ҳаёт каби қишлоқлар табиатининг бетакрор гўзаллиги билан диққатга сазовор.

Айниқса, четдан келган кишини бу ердаги биологик хилма-хиллик ўзига ром этмай қўймайди. Маҳаллийми, хорижий сайёҳми, бу жойларга бир келса бас, қайта-қайта келгиси келаверади.

Сайёҳларнинг оқими ҳақида гап кетганда, Жиззах вилоятига жорий йил давомида 500 минг нафар хорижий, 2 миллион нафар маҳаллий сайёҳ ташрифи ва 75 миллион АҚШ доллари миқдорида туризм хизматлари экспортини амалга ошириш белгиланганлигини қайд этиш лозим.  

Соҳа мутасаддиларининг таъкидлашича, 2025 йилнинг биринчи чораги давомида вилоятга Россия, Хитой, Корея Республикаси, Ҳиндистон, Германия, Франция, Туркия, Испания, Италия, Буюк Британия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон мамлакатларидан жами 129 минг 320 нафар ёки йиллик режага нисбатан 26 фоиз хорижий сайёҳлар ташрифи кузатилган.

Шунингдек, жорий йилнинг 1 май ҳолатига Жиззах воҳасига  Сирдарё, Самарқанд, Навоий, Бухоро, Қашқадарё, Фарғона, Наманган, Андижон, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасидан 617 минг нафар маҳаллий сайёҳ ташрифи кузатилиб, бу кўрсатгич йиллик режага нисбатан 31 фоизни ташкил этибди.

Йилнинг биринчи чораги давомида вилоятга ташриф буюрган жами 746 минг 200 нафар хорижий ва маҳаллий сайёҳ ҳисобига туризм хизматлари экспорти 19 миллион 300 минг АҚШ доллари миқдорида, яъни йиллик режага нисбатан 26 фоизга уддаланган.

Бу кўрсатгичларнинг тўртдан бир қисми Фориш туманининг ҳиссасига тўғри келади. Қолаверса, бунда тумандаги “Ўхум” маҳалла фуқаролар йиғинида туризм соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорларнинг ҳам муносиб ҳиссаси бор.

Тадбиркорлар учун яратилган имкониятлардан фойдаланган “Ўхум” МФЙ ҳудудидаги Ҳаёт қишлоғида яшовчи Нарзулло Мусаев ўз ишини 2016 йилда икки хонадан иборат уй меҳмонхона очиб, сайёҳларга хизмат қилишдан бошлаган эди.  

Изланувчан бу тадбиркор йигит Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива каби кўҳна ва ҳамиша навқирон шаҳарларга бориб, туризм соҳаси тадбиркорлари учун ташкил этилган бир қатор семинарларда қатнашди, туристларга хизмат кўрсатиш бўйича малакасини оширди. Инглиз ва рус тилларини яхшилаб ўрганди.

Изланганга толе ёр, деб бежизга айтишмаган. Бугун Мусаевлар оиласининг фарзандлари ҳам инглиз тилини яхшигина ўзлаштириб олишган. Сайёҳларга йўлбошловчилик хизмати кўрсатаётган, ён қўшниси бўлган Нарзуллонинг жиянлари ҳам инглиз тилини яхши билишади.

Давлатимиз раҳбари 2022 йил 27 январда “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзоланганди. Ушбу қарор доирасида тадбиркорларимиз учун бир қатор имкониятлар белгилаб қўйилган ва улар учун имтиёзли кредитлар берилиши аниқ кўрсатилган. Ана шу имкониятлардан фойдаланган тадбиркор Нарзулло Мусаев банкдан имтиёзли кредит олиб, фаолиятини янада кенгайтирди. Натижа ўйлаганидан ҳам зиёда бўлди. Хорижлик меҳмонларнинг дидини ҳисобга олиб, уй меҳмонхонасини замонавий типда қайта қуриб, жиҳозлади. Ҳозир Нарзулло Мусаевнинг “Hayat Guеtshousе” уй меҳмонхонасини хорижлик туроператорлар ҳам жуда яхши билади.  

– Ҳаёт қишлоғидаги “Hayat Guеtshousе” мизга келаётган меҳмонларнинг асосий қисмини европаликлар ташкил этади, – дейди тадбиркор Нарзулло Мусаев. – Уларни нафақат қишлоғимизнинг бетакрор табиати, балки, халқимизнинг урф-одатлари, миллий анъана ва таомлари, турмуш тарзи ҳам жуда қизиқтиради. Шунинг учун меҳмонхонамизни жиҳозлашда, миллий таомларимизни тайёрлаш ва хизмат кўрсатишда сайёҳларга миллийликни намойиш этишга алоҳида эътибор қаратганмиз.  

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан хорижий мамлакатларда юртимизнинг сайёҳлик салоҳиятини тарғиб этиш мақсадида Ўзбекистоннинг туризм элчиси лавозими жорий этилган. Англияда фаолият кўрсатаётган Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги туризм элчиси Софи Ибботсон хоним Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари Сардор Шукуруллаев ҳамроҳлигида ўтган ойда навбатдаги сайёҳлар гуруҳи билан бирга Фориш туманига келишди. Хорижлик меҳмонлар туманнинг сайёҳлик объектлари, хусусан, табиий гўзалликка бой ҳудудлари ва тарихий ёдгорликлари билан танишиш доирасида Ҳаёт қишлоғидаги Нарзулло Мусаевнинг ҳам туризм масканида бўлишди.  

Ўша учрашув давомида Буюк Британиянинг туризм элчиси томонидан 2025 йилнинг ўтган тўрт ойи давомида Буюк Британиядан минг нафар атрофида турист жалб этилгани ва жорий йилда яна 1300 нафардан ортиқ инглиз сайёҳлари Ўзбекистонга, шу жумладан, Фориш туманига ҳам келиши режалаштирилгани маълум қилинган ва мулоқотда Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги туризм элчиси ушбу ташрифи Жиззах вилояти ва, хусусан, Фориш тумани “Ўхум” МФЙ Ҳаёт қишлоғидаги Нарзулло Мусаевдек тадбиркорлар учун янги ҳамкорлик имкониятлари очишини таъкидлаган эди.  

Софи Ибботсон хонимнинг маълум қилишича, бугун хорижий сайёҳларни жалб этиш юзасидан имзоланган ҳамкорлик меморандумига асосан Жиззах вилоятининг туризм салоҳияти Буюк Британияда кенг тарғиб қилинаётган экан.  

Айни пайтда “Ўхум” МФЙда халқаро талабларга жавоб бера оладиган 3 та оилавий меҳмон уйи ташкил этилган. Бугун ана шу меҳмон уйларини, жумладан, Нарузулло Мусаевнинг “Hayat Guеtshousе”ни ҳам Англияда яхши билишади. Лекин ҳозирча Ўхумга "туризм маҳалласи" мақоми берилганича йўқ. Умид қиламизки, Ўхум тез орада ушбу мақомга эга бўлади.

А.Қаюмов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўхум "туризм маҳалласи"га айланадими?