Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшларни спортга кенг жалб этиш мамлакатимизда умуммиллий ҳаракатга айланди. Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида ҳам илк маротаба “Спорт – тинчлик элчиси” шиори остида “Имом Мотуридий кубоги” спорт мусобақалари ҳамда “Ислом – саломатлик тарғиботчиси” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди.

Мазкур тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ёшлар билан очиқ мулоқоти доирасида берилган топшириқлар, шунингдек, 2025 йил 21 апрелдаги “Фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқи кафолатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳамда 2025 йил 14 мартдаги “Имом Мотуридий таваллудининг 1155 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.

Спорт мусобақалари Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Дин ишлари бўйича қўмита ҳамкорлигида ўтказилди.

[gallery-23582]

Ушбу тадбирларни ташкил этишдан мақсад олий ва диний таълим муассасалари ўртасида спортни оммалаштириш, ёшларни соғлом турмуш тарзига ва жисмоний фаолликка жалб қилиш, таълим муассасалари ўртасида спортни тарғиб қилиш ва дўстона алоқаларни мустаҳкамлашдан иборат. Мусобақалар орқали талаба-ёшлар ўртасида соғлом рақобат, ўзаро ҳурмат ва дўстлик муҳити шакллантирилади.  

Даставвал спорт мусобақаларининг очилиш маросими ўтказилди.  

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ректори Музаффар Комилов, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоев, олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов ҳамда спорт вазири Адҳам Икромов ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг соғлом тафаккур соҳиби, жисмонан бақувват инсонлар этиб камол топтириш масаласи давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан маърифий жабҳаларда олиб борилаётган ислоҳотларда муҳим ўрин эгаллаётганини таъкидлади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Макка шаҳридан туриб ZOOM платформаси орқали мусобақа иштирокчиларига табрик йўллади.

Тадбирда “Зиё-зукко” НТМ ўқувчиларининг кўргазмали чиқишлари, “Янги Ўзбекистон” қўшиғи асосида Академия талаба-қизларининг кўргазмали чиқиши намойиш этилди.  

Спорт фестивали доирасида “Ислом – саломатлик тарғиботчиси” мавзусида Республика илмий-амалий конференцияси ҳам бўлиб ўтди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ўртасида ҳамкорлик келишувлари имзоланди.

Мазкур спорт фестивалида Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси, Академия қошидаги академик лицей, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти, Мир Араб олий мадрасаси, Ҳадис илми мактаби ҳамда Имом Термизий номидаги Термиз ислом институти талабалари иштирок этди.

Жамоалар мини-футбол, волейбол, стол тенниси, шахмат ва шашка каби спорт турлари бўйича беллашишди. Шунингдек, талабалар ўртасида миллий ўйинлар – кураш, арқон тортиш, тош кўтариш бўйича ҳам мусобақалар ўтказилди.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.  

Кейинги йилларда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар натижасида юртимиздан етишиб чиққан ҳамда дунё илм-фани, маърифати ривожига бебаҳо ҳисса қўшган кўплаб уламоларнинг илмий меросини кенг тадқиқ қилиш имконияти пайдо бўлди.

Президентимиз томонидан шу йил 14 март куни “Имом Мотуридий таваллудининг 1155 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарорнинг қабул қилиниши ҳам маънавий ҳаётимиздаги муҳим воқеа бўлди. Мазкур ҳужжат буюк алломанинг ибратли ҳаёт йўли ва бой илмий-маънавий меросини ҳар томонлама чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб этишда катта аҳамиятга эга.

29-30 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида “Мотуридийлик – бағрикенглик, мўътадиллик ва маърифат таълимоти” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида ҳам ёш авлодни миллатлараро ва динлараро бағрикенглик, ўзаро ҳурмат, тинч-тотувлик каби асл қадриятлар руҳида тарбиялаш, аҳоли орасида мўътадил ислом ғояларини тарғиб қилиш мақсадида “Ислом – саломатлик тарғиботчиси” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди.

Дарҳақиқат, буюк аллома Имом Мотуридий таълимотида соғлом тафаккур, соғлом тана, комил шахс, табиат неъматларини қадрлаш ва асраш масалалари муҳим ўрин эгаллайди. Анжуманда ислом динининг инсон саломатлигини муҳофазалаш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, жисмоний тарбия ва спортни рағбатлантириш ҳамда жамиятда тинчлик ва тотувликни таъминлашга доир маънавий-ахлоқий тамойиллари билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.  

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган устувор вазифалардан келиб чиқиб, ёш авлодни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, соғлом турмуш тарзи ва тўғри овқатланиш маданиятини тарғиб қилиш вазифалари ҳам қамраб олинди.

Анжуманда “Исломда соғлом турмуш тарзи”, “Пайғамбар (а.с.)нинг суннатларида спортга эътибор”, “Ибн Синонинг “Тиб қонуни” асарига кўра тўғри овқатланиш ва танани соғлом сақлаш тадбирлари”, “Фарзанд камолотида жисмоний тарбиянинг ўрни”, “Ҳозирги замонда соғлом овқатланиш тамойиллари”, “Ёш авлодни соғлом эътиқод ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашда мотуридийлик таълимотининг аҳамияти” ҳамда “Исломда жисмоний тарбия ва спортнинг ўрни, ёшларни спортга жалб қилиш масалалари” каби мавзуларда маърузалар тингланди.  

Ислом динида жисмоний фаолият ва спортнинг аҳамияти, инсон саломатлигини мустаҳкамлаш ва жисмоний қувватни оширишга оид  маънавий-ахлоқий қарашларни таҳлил қилиш, исломда овқатланиш маданияти, соғлом овқатланишнинг аҳамияти ва жисмоний, руҳий ҳолатни яхшилаш бўйича амалий тавсиялар очиб берилди.

Шунингдек, исломда тинчликни таъминлашда спортнинг ролини ҳамда жамиятда ўзаро ҳурмат ва адолатни таъминлашда жисмоний фаолиятнинг аҳамиятини ўрганиш ҳамда ёшлар орасида соғлом турмуш тарзи ва спортга қизиқишни ошириш, уларни ижобий ҳаракатлар билан ҳаётга жалб этиш ва оммавий спорт тадбирлари орқали ижобий маънавий ахлоқни шакллантириш масалалари эътибор марказида бўлди.

Анжуман иши давомида исломда спорт, тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи билан боғлиқ масалалар ҳақидаги тадқиқотлар янада чуқурлашади. Саломатликка оид диний-ахлоқий қарашлар, илмий мулоҳазалар ва тавсиялар шакллантирилади.

Мухтасар айтганда, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзи ва спортга қизиқишни оширишга қаратилган амалий тадбирлар ишлаб чиқилади, бу эса жамиятда ижтимоий барқарорликни таъминлашга хизмат қилади.

Назокат Усмонова,

Носиржон Ҳайдаров (сурат),

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ислом – саломатлик, тинчлик, маърифат тарғиботчиси