Бугунги кунда “корхонабай” ишлаш тизимида Фарғона вилоятидаги 15 мингдан ортиқ ҚҚС тўловчи корхонага 65 нафар солиқ инспектори бириктирилган. Ушбу ходимлар солиқ тўловчиларга солиқ мажбуриятларининг ўз вақтида ва тўғри бажарилишида индивидуал равишда яқиндан кўмаклашиб келмоқда.

“Қўқон” эркин иқтисодий зонасида жойлашган “Mollis” масъулияти чекланган жамиятига бириктирилган солиқ инспектори томонидан солиқ маъмурчилигига доир масалаларни самарали ҳал этишда ёрдам кўрсатиб келинмоқда.

Солиқ хизмати органлари ходимлари ушбу корхонада бўлиб, тадбиркор фаолияти билан яқиндан танишди.

Таъкидлаш жоизки, солиқ ҳисоботларини вақтида топшираётган, белгиланган солиқларни ўз вақтида тўлаётган ушбу намунали тадбиркор барқарорлик рейтингида энг юқори "ААА" тоифага чиққан.

Эслатиб ўтиш жоиз, “ААА” тоифадаги тадбиркорлик субъектларига ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш, яъни қайтариш бир кун муддатда текширувларсиз автоматлаштирилган тартибда амалга оширилади.

Шу боис, “Mollis”масъулияти чекланган жамияти 2024 йилда 6,4 миллиард сўм, жорий йил апрель ойида эса 1,2  миллиард сўм миқдоридаги ҚҚС тўловларини қайтариб олиш имкониятига эга бўлган.

Албатта, қайтариб олинган маблағлар корхона фаолиятини кенгайтириш, экспорт салоҳиятини ошириш, янги иш ўринлари яратишга сабаб бўлмоқда.

М.Сулаймонов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркор 7,6 миллиард сўм ҚҚС тўловларини текширувларсиз қайтариб олди