Тошкентда дзюдо бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида тўрт кун давом этган Осиё кубоги баҳслари ишқибозларга бир олам завқ бағишлади.
Пойтахтимиздаги "Алпомиш" спорт мажмуасида Учқун Муродов хотирасига бағишланган турнирнинг сўнгги икки кунида ёшлар ўртасида беллашувлар ташкил этилди.

Ёшлар ўртасидаги беллашувлар сарҳисобига кўра, 32 та медаллар шодасига эга чиққан Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоада 1-ўринни эгаллади.

Терма жамоамизнинг маҳоратли ёш дзюдочилари беллашувлар давомида 9 та олтин, 9 та кумуш, 14 та бронза медалини жамғарди.

3 та олтин, 1 та кумуш медалга сазовор бўлган Қирғизистон жамоаси 2-ўринни, 1 тадан олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган Тожикистон жамоаси 3-ўринни банд этди.
Т.Рўзиев, ЎзА