Бирлашган Араб Амирликларининг Шаржа шаҳрида тўққиз кун давомида дунё шахмат ишқибозлари эътиборини ўзига тортган “Sharjah Masters-2025” халқаро турнири якунланди.

Мазкур нуфузли турнирда илк бор ўзбекистонлик шахматчи, яъни Нодирбек Абдусатторовнинг мусобақада биринчи рақамли иштирокчи сифатида таснифлангани қувончли ва масъулиятли бўлди.

Халқаро турнирнинг “А” гуруҳидаги барча учрашувлар ўзбекистонлик шахмат мухлислари, мутахассислари учун ҳаяжонли ўтди, чунки ушбу гуруҳда 5 нафар шахматчимиз дона сурди.

Кеча поёнига етган 9-тур ўйинларидан кейин мукофот жамғармаси 73 минг АҚШ долларини ташкил этган турнирнинг ғолиб ва совриндорлари аниқланди.

Баҳслар сарҳисобига кўра, нидерландиялик Аниш Гири 7 очко билан 1-ўринни нақд қилди. 6,5 очко жамғарган сербиялик Александр Инжич ва Нодирбек Абдусатторов 2 ва 3-ўринлардан жой эгаллашди.

Шу ўринда айтиш лозим, “А” гуруҳи мусобақаларида иштирок этган 82 нафар шахматчининг 7 нафари бирон бир баҳсда мағлубиятга учрамади. Улар орасида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам борлигини эътиборли ҳол сифатида талқин этиш мумкин. Нодирбек 9 та турнинг 4 тасида ғалаба қозонди, 5 тасида дурангга эришди.

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Ортиқ Ниғматов 4,5 очко билан 82 нафар иштирокчи орасида 34-ўринни, Жаҳонгир Воҳидов 4 очко билан 60-ўринни, Муҳиддин Мадаминов 3,5 очко билан 66-ўринни банд этди.

“Sharjah Masters-2025” халқаро турнирининг “Б” гуруҳида 142 нафар истеъдодли шахматчилар қатнашган бўлса, улар орасида мамлакатимизнинг 12 нафар вакили ўз омадини синовдан ўтказди.

Мамлакатимиз шахматчиларидан Даврон Шарипов 5,5 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра, 9-ўринни, Беҳруз Умаров (5) ва Мадинабону Халилова (5) 62-63-қаторларни, Муҳаммадризо Умаров (4) 85-ўринни эгаллашга муваффақ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, мусобақада 15-ўрингача бўлган поғоналардан жой олганлар мукофот жамғармасида белгиланган миқдордаги маблағларга эга чиқди.

Т.Рўзиев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нодирбек Абдусатторов “Sharjah Masters-2025”да совриндор ва 7 нафар енгилмас шахматчидан бири бўлди