Ўтган асрнинг бошларида маърифатпарвар боболаримиз халқни ғафлат уйқусидан уйғотиш, ҳурлик ва эркинлик, илм эгаллаш ва ўзликни англаш ғоялари асосида ўзига хос ҳаракат “жадидчилик” ҳаракати номи остида маърифий кураш майдонига чиқди.

Уларнинг асосий мақсади халқни жаҳолат чангалидан қутқариш, илм асосида халқ онгига эркинлик ва маърифат ғояларини сингдириш эди. Саид Ризо Ализода ана шундай маърифатпарварлардан бири.  У бутун ҳаётини миллатни тараққиёт ва маърифат сари етаклашга бағишлади. Халқимизнинг ўша пайтдаги ҳолатида ягона нажот илм-маърифат йўли эканлигини теран англаган ҳолда янгича таълим усулларини тарғиб қилди.

Саидризо Ализода 1887 йил 15 февралда Самарқанд шаҳрининг Боғишамол гузарида ипакчи-гиламчи савдогар Мирмуҳсин оиласида таваллуд топган. Мактаб ёшига етгач отаси Саидризони ўзлари яшаб турган гузарда озарбойжонлик  аллома Шайх Абулқосим асос солган янги усул мактабига олиб борган. Қисқа вақт ичида ўқишни аъло баҳолар билан тамомлаган Саидризони Шайх Абулқосим мактабда муаллимлик қилиш учун олиб қолади. Муаллимлик даврида мактаб кутубхонасидаги Озарбойжон, Эрон ва Ҳиндистонда чоп этилган газета ва китобларни мунтазам ўқиб борган. 

Мактабда бир муддат ишлагач, олий таълим олиш учун мадрасага ўқишга киради ва 6 йил таҳсил олади. Мадрасани тамомлагач, Самарқанд шаҳридаги Демуров номидаги босмахонада ҳарф терувчи, сўнгра рус ва ўзбек тилида чиқадиган Россиянинг “Самарқанд” журналида мусаҳҳиҳ бўлиб ишлаган. Нашриётда ишлаган пайтида рус тилини яхши ўрганган, рус адабиёти билан яқиндан танишган.  

Маълумотларга кўра, Саидризо Ализода Самарқандда тожик тилида фаолият кўрсатувчи мактаб очиб, камбағал оилаларнинг фарзандларига таълим берган. Ўқувчилар учун “Сарфи араб”, “Туркий алифбо”, “Тарих”, “Жуғрофия”, “Риёзиёт”, “Хандаса”, “Табиат”, “Дин вожиблари”, “Низомнома”, “Бадан тарбияси”, “Илми фазо” номли ўн бирта дарслик ёзган. Бу дарсликлар бошланғич синфлар учун тайёрланган бўлиб, ўқувчилар дарсликлар орқали савод чиқаришдан тортиб, аниқ ва табиий фанлар бўйича етарлича билим ҳамда кўникмаларга эга бўлган. Саидризо ўзбек мактаблари учун  “Биринчи йил” номли алифбо ёзиб, Самарқанддаги янги усул мактабларига бепул тарқатган. Мактабдорлик ва дарсликлар ёзишдан ташқари шаҳарда яшовчи руслар учун кечки курслар ташкил этган ҳамда уларга ўзбек ва форс-тожик тилларини ўргатган.

<iframe width="798" height="449" src="https://www.youtube.com/embed/AAqT7JdJyio" title="Ruslarga o`zbek tilini o`rgatgan jadid – Saidrizo Alizoda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

"Жадидлар — миллат қаҳрамонлари" лойиҳасининг бу галги сони маърифатпарвар олим, журналист, таржимон Саидризо Ализодага бағишланади.

М.Турдалиева, А.Аҳмедов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Русларга ўзбек тилини ўргатган жадид – Саидризо Ализода (+видео)