Марказий Осиё халқаро институти (МОХИ) директори Жавлон Ваҳобов АҚШ Юта штати Сенати раиси Ж.Стюарт Адамс бошчилигидаги делегацияси билан учрашув ўтказди. Бу сенаторнинг юртимизга иккинчи бор ташриф буюриши ўзаро ишонч мустаҳкамланиб, ҳамкорлик жадаллашаётганини тасдиқлайди.

Учрашув чоғи барқарор фойдаланув асосида фойдали қазилмаларни ўзлаштириш, инвестиция жалб қилиш, замонавий технологияларни жорий этиш бўйича шерикликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Сенат раиси Ўзбекистоннинг технологик тараққиётдаги ютуқларини юксак баҳолаб, мамлакатнинг ахборот технологиялари ва рақамли трансформация соҳасидаги муваффақияти Америка бизнесининг жиддий қизиқишига сазовор бўлганини таъкидлади.

Томонлар ёшларни мунтазам равишда қўллаб-қувватлаш орқали таълим дастурларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратдилар. Хусусан штатдаги Жаҳон савдо маркази бош директори Жонатан Фридман Ўзбекистон ва Ютанинг демографик тузилмаси ўхшашлигини қайд этди: ҳар икки ҳудуд аҳолисининг 60 фоиздан кўпини ёшлар ташкил этади.

МОХИ директори ўз навбатида таълимни давлатлараро барқарор шериклик асоси сифатида қайд этди. Марказий Осиё аҳолиси тез суръат билан ўсиб бораётганини инобатга олган ҳолда, томонлар Ютанинг янги таълим ташаббусларини жалб қилиш, ёшлар ҳамда юқори технологик ривожланишга қаратилган дастурларни кенгайтиришдан манфаатдорликларини билдирдилар.

“Stirling Foundation” президенти Майкл Хансен АҚШнинг мазкур нотижорат жамғармаси 2019 йилдан буён 45 мамлакатда 450 дан зиёд лойиҳа амалга оширганига эътибор қаратди.

Хусусан, фонд ўз фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири сифатида Ўзбекистонда таълим, соғлиқни сақлаш, тадбиркорлик ва маданиятлараро мулоқот соҳаларида йирик ташаббуслар амалга ошираётганини уқтирди.

Сўнгги уч йил давомида жамоа кўмагида вилоятларда истиқомат қиладиган 200 га яқин аёл бизнес кўникмасини ривожлантириш дастури бўйича ўқитилди. Қишлоқ ҳудудларидаги талабалар учун етакчилик ва тадбиркорлик салоҳиятини оширишга қаратилган курслар ташкил этилиб, 300 дан кўп одам иштирок этди. Инклюзив таълимни қўллаб-қувватлаш доирасида 60 дан ортиқ ногиронлиги маважуд шахсни қамраб олган стипендия дастури ишга туширилди.

Рақамли ва технологик ривожланиш соҳасида Ж.Фридман ўзбек ИТ-компанияларининг халқаро рақамли форумлар, хусусан Ютада бўлиб ўтган “Silicon Slopes” саммитидаги фаол иштирокини ёдга олди. Унинг сўзларига кўра, бугунги кунга келиб 2 000 дан зиёдқ ўзбекистонлик шу йўналишларда муваффақиятли меҳнат қилмоқда. Шунингдек у Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги ва Юта штати Жаҳон савдо маркази ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланганини муҳим воқеа сифатида баҳолади.

Учрашув якунида МОХИ директори Жавлон Ваҳобов мавжуд ташаббусларни тизимли қўллаб-қувватлаш натижасида эришилган келишувлар амалий шаклга айланаётганини таъкидлади. Шунингдек, у МОХИ томонидан илгари сурилаётган минтақавий ва халқаро ҳамкорликка оид таълим, гуманитар ва технологик соҳалар бўйича лойиҳаларни чуқур ўрганишга тайёрлигини тасдиқлади.

Томонлар инновацияга интилиб, Ўзбекистон ҳамда Юта фуқаролари учун янги имкониятлар яратишга асосланган барқарор ҳамкорликни янада чуқурлаштириш лозимлигини бир овоздан маъқуллади.

Ғ.Хонназаров. ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юта штати делегацияси билан учрашув