Ватанимиз тарихидаги 25 май санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1903 йил (бундан 122 йил олдин) – шоир ва мутафаккир, ўзбек демократик адабиёти асосчиларидан бири Муҳаммад Аминхўжа Муқимий сариқ касалига чалиниб, бу оламдан кўз юмди. Муқимий қолдирган адабий мероснинг катта қисмини жозибадор ғазаллар, дилкаш муҳаммаслар ташкил этади. У адабиётимиз тарихидаги энг кўп мурабба (тўртлик) ёзган шоирлардан бири бўлиб, бу унинг ривожига жиддий таъсир кўрсатди.

1912 йил (бундан 113 йил олдин) – кинодраматург, жамоат арбоби, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Собир Муҳамедов таваллуд топди (вафоти 1978 йил). У 1959–1963 йилларда Ўзбекистон маданият ишлари вазири бўлган. Собир Муҳамедов кўпгина ҳужжатли, бадиий, мультипликацион филъмларнинг сценарийларини ёзган: “Ўтган кунлар”, “Зулматни тарк этиб”, “Юнус Ражабий”, “Ўзбекистон ўрмонлари” ва бошқалар шулар жумласидан. У Василий Яннинг “Чингизхон” романини рус тилидан ўзбек тилига таржима қилган.

1917 йил (бундан 108 йил олдин) – Қўқонда Фарғона вилояти мусулмонлари съезди бўлиб ўтди. Вилоят “Шўрои Исломия” ташкилоти ушбу съезднинг ташкилотчиларидан бўлди. Съездда 42 мусулмон ташкилотидан 98 делегат иштирок этди. Жадидлар оммани “Шўрои Исломия” атрофида жипслашишга даъват этдилар.

1919 йил (бундан 106 йил олдин) – адабиётшунос ва матншунос, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Маҳбуба Қодирова таваллуд топди. У мумтоз ўзбек шоиралари – Зебуннисо, Увайсий, Нодира, Дилшод Барно, Муслиҳабегим Мискин, Саодат Муштарий, Анбар Отин каби ижодкорларнинг ҳаёти ва ижодий меросини кенг кўламда ўрганиб, илмий рисолалар, монографиялар ёзган ва уларнинг шеърий тўпламларини нашр қилдирган. 

1922 йил (бундан 103 йил олдин) – Бухоро Республикаси ҳукуматининг умумий авф тўғрисидаги декрети эълон қилинди. Унда вақфларни тугатишни тўхтатиш, қозихоналар ишини, шариат кўрсатмаларини тиклаш каби муҳим масалалар қайд этилган эди.

1931 йил (бундан 94 йил олдин) – Беҳбудий (ҳозирги Қарши) шаҳри кенгаши “Абдуллахон мадрасасининг ҳолати ҳақида” деган масалани муҳокама қилди. Шаҳар кенгаши гоҳ у, гоҳ бу идораларга ижарага берилавериб, таъмирланмаслик оқибатида иккинчи қаватдаги айрим хоналари яроқсиз ҳолга келиб қолган мадраса ҳақида раҳбарлар орасида сўров ўтказди. Фикри сўралганлар: шаҳар ижроия қўмитаси раисининг ўринбосари Визгалин, ижроия қўмита аъзолари Аббосов, Эргашев ва Якушевлар эди. Мадраса ҳақида ҳукм чиқарадиганлар ҳам яна шуларнинг ўзлари эди. Қадимшунослар у ёқда турсин, бу ҳақда шаҳарлик усталар маслаҳати ҳам олинмаган.

Мадраса ҳақидаги сўров асосида шаҳар ижроия қўмитаси қуйидагича қарор қабул қилади: “Абдуллахон мадрасаси ниҳоят ёмон ҳолатда, яъни қулаб тушиш хавфи бор, бунинг устига, айтилаётган мадраса атрофида ҳаракатланиш бўлиб, ағнаш юз берса, бахтсиз ҳодиса рўй бериши мумкинлигини ҳисобга олиб, мадрасани бузиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин. Бузиш вақтида чиққан яроқли ашёлар қурилишларда ишлатилсин. Қайд этилсинки, шаҳар кенгашининг бир неча марта берган хабарига қарамай, Ўзкомстариус ўз вакилини юбормади. Ҳолбуки, ушбу масаланинг ечими учун мадрасанинг бузилишини ортиқ пайсалга солиб бўлмайди. Шу сабабли, зудлик билан (Ўзкомстариусга) телеграмма жўнатилсин ва шундан сўнг мадрасани бузиб олишга киришилсин”. Шу тариқа, Беҳбудий шаҳар кенгашининг 1931 йил 25 майдаги 17-қарори асосида, Визгалин, Аббосов, Эргашев ва Якушевларнинг фикр-хулосаларига кўра Абдуллахон мадрасаси бузиб юборилади. 

Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, Қарши шаҳридаги энг йирик мадрасалардан бўлган Абдуллахон мадрасаси ва Боқибий мадрасаси ХVI асрнинг иккинчи ярмига оид. Манбаларнинг гувоҳлик беришича, Абдуллахон мадрасаси шаҳарнинг Регистон майдонида бевосита хонлик хазинаси ҳисобига хоннинг буйруғи билан барпо этилган. ХIХ асрнинг иккинчи ярмида Ўрта Осиёда бўлган инглиз дипломати Южен Скайлернинг гувоҳлик беришича, бу 80 ҳужрадан иборат каттагина мадраса эди. Абдуллахон мадрасаси шаҳарнинг шимоли-шарқий тарафидаги дарёга яқин жойда қурилган бўлиб, 2 қаватли, катта майдонни эгаллаган йирик мадрасалардан эди. Иккинчи мадраса – Боқибий мадрасаси 100 талаба таҳсил олишига мўлжалланган эди. У Қарши даштида ов пайтида адашиб қолган Абдуллахонни катта йўлга олиб чиққан ва бу хизмати учун бий унвонини, кейин эса Қарши шаҳар ҳокими мансабини эгаллаган Боқибийнинг маблағи ҳисобига қурилган. 

1945 йил (бундан 80 йил олдин) – ўзбек халқининг содиқ фарзанди, душманга қарши курашда қаҳрамонларча халок бўлган гвардиячи генерал-майор Собир Раҳимовнинг дафн маросими бўлди. Мотам митингида Ўзбекистон Халқ Комиссарлари Советининг раиси Абдураҳмонов, Ўрта Осиё ҳарбий округи қўшинлари қўмондони генерал-майор Липатов ва республиканинг хизмат кўрсатган ўқитувчиси Ҳасан ота Исламовлар сўзга чиқди. Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг котиби Усмон Юсуповнинг сўзидан кейин генерал Раҳимовнинг кули солинган идиш чор қиррали яхлит мармар тош ичига қўйилди.

1992 йил (бундан 33 йил олдин) – Тошкентда Ўзбекистон Республикаси билан Яман Араб Республикаси ўртасида элчилар даражасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Битим имзоланди.

2000 йил (бундан 25 йил олдин) – Ўзбекистон Республикасининг “Экологик экспертиза тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди. Мазкур қонунга биноан, экологик экспертиза деганда режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик ва бошқа хил фаолиятнинг экологик талабларга мувофиқлигини белгилаш ҳамда экологик экспертиза объектини рўёбга чиқариш мумкинлигини аниқлаш тушунилади.

2018 йил (бундан 7 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Низоларнинг олдини олишга қаратилган институт сифатида нотариат тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 

2022 йил (бундан 3 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Этноспорт турларини оммалаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ов пайтида адашиб қолган Абдуллахонни катта йўлга олиб чиққани учун Қарши ҳокими этиб тайинланган шахсни биласизми?