ХХ аср бошларида бутун Туркистонда янги кучга кира бошлаган жадидчилик ҳаракати ўлканинг барча соҳадаги ишларининг келажагини белгилаб берди. Жумладан, янги адабиёт, публицистика, сиёсат ва ҳоказолар. Давр ушбу йўналишларнинг характерини аниқлаб берган намояндаларини ҳам ўртага чиқарди. Ушбу ислоҳотчилик, яъни жадидчилик номи билан тарихга кирган кенг қамровли ҳаракат жамиятнинг барча соҳаларини тенг қамраб олди.
Ўша давр кўзга ташланган ислоҳотчи шахсларидан бири Абдурауф Фитрат (1886 – 1938) бўлиб, унинг фаолияти ва ижоди яқин тарихимизнинг энг порлоқ саҳифаларидан бирини ташкил қилади, десак муболаға бўлмайди.
"Жадидлар — миллат қаҳрамонлари" лойиҳасининг бу галги сони ёзувчи, шоир, журналист, сиёсий арбоб ва Туркистон жадидчилигининг ғоявий етакчиларидан бири сифатида танилган Абдурауф Фитратга бағишланади.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/_RSXaCAHXVs" title="Millatga “najot yo‘li”ni ko‘rsatgan jadid" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>М.Турдалиева, А.Аҳмедов (видео), ЎзА