ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов вилоят марказидан 102 километр узоқда, Поп туманининг тоғ бағрида жойлашган Қўшминор маҳалласидаги 44-мактабда бўлиб, “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида иштирок этди.
Таълим ислоҳотларининг амалий самараси, яъни, энг чекка ҳудудларда ҳам илмий-маърифий муҳит яратилаётганини ушбу тадбир яна бир бор тасдиқлади.
[gallery-23560]
Тантанали маросимда Ўзбекистон Республикаси Президентининг битирувчи ёшларга йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди. Мурожаатда юртимиз келажаги бўлмиш ёшларга бўлган ишонч, уларнинг ғоялари ва ташаббуслари Янги Ўзбекистон тараққиётига хизмат қилиши қайд этилди.
Тадбирда ўқув йили давомида алоҳида фидойилик ва ижодкорлик намоён этган ўқитувчи ҳамда ўқувчилар эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА