Сурхондарё вилоятидаги таълим муассасаларида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари бўлиб ўтди.

Ўқувчи-ёшларнинг мактаблари билан хайрлашув маросимларида давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, фахрий ўқитувчилар, ота-оналар, маҳаллалар фаоллари, нуронийлар, таълим муассасалари битирувчилари иштирок этди.

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз туманида ташкил этилганининг юз йиллигини нишонлаётган 5-мактабда ўтказилган сўнгги қўнғироқ тадбирида иштирок этиб, Президентимизнинг мамлакатимиз мактаблари битирувчиларига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди. Бир асрлик тарихга эга таълим даргоҳининг ўтган даврдаги фаолиятига эътибор қаратиб, кейинги йилларда ўқув масканлари ва ёш авлоднинг илм-фан сирларини чуқур ўрганишига кўрсатилаётган ғамхўрликлар ҳақида сўз юритди. Жорий йилда мактабни тугатаётган ўғил-қизларни табриклаб, уларнинг келгусидаги ўқиш ва ишларига омад тилади.

Шу йилнинг февраль ойида вилоят раҳбари юз билан юзлашган мактабда бўлиб, таълим муассасасидаги шароитларни кўздан кечирган, устозлар ва ўқувчилар билан суҳбатлашган эди. Айни пайтда мактабда таъмирлаш ишлари олиб борилиб, ўқувчи ва ўқитувчилар учун барча замонавий шароит яратилмоқда. Улуғбек Қосимов мутасаддиларга бу ишларни янги ўқув йилигача сифатли якунлаш юзасидан тегишли топшириқлар берди.

[gallery-23556]

Юз ёшга тўлган мактабнинг 11-синфини бу йил 93 нафар ўғил-қиз тугатмоқда. Уларнинг 20 нафари муддатидан олдин олий таълим муассасасига ўқишга қабул қилиш сертификатини қўлга киритди. Икки нафар ўқувчи мактабни олтин медаль билан битирмоқда.

– Шу мактабнинг 50 йиллик юбилейи нишонланган йил битирган эдим, – дейди Қаҳрамон маҳалласида яшайдиган меҳнат фахрийси, “Дўстлик” ордени соҳиби Бобоёр Холбоев. – Биз ўқиган йилларда мактабларга бунақа эътибор йўқ эди. Эски парта ва стулларда сабоқ олганмиз. Синфхоналар ҳозиргидек жиҳозланмаган эди. Мактабни тугатгач, институтда ўқиб, ўқитувчи бўлдим. Шу ерда етти йил болаларга дарс бердим. Директор ўринбосари бўлиб ишладим. Янги бино қурилганида ўз ҳисобимиздан ҳовлига дарахт эккан, мўъжазгина иссиқхона қурган йилларни яхши эслайман. Мана энди таълимга, ёш авлоднинг билим олиб, ўзи танлаган касб эгаси бўлишига барча шароит яратилмоқда. Бугун нафақат ёшларимиз таълимига, балки тарбиясига кучли эътибор қаратилаётганидан баҳри-дилим очилади. Оталар йиғилиши ўтказилаётгани, аълочи ва намунали хулққа эга ўқувчилар рағбатлантирилаётганидан фахр ҳиссини туяман.

Якунланаётган ўқув йилида мактабда 1 минг 227 нафар ўқувчига 89 нафар педагог таълим-тарбия берди. Устозларнинг 11 нафари олий тоифали, 24 нафари 1-, 31 нафари 2-тоифали ва 19 нафари мутахассис-ўқитувчилардир. Уларнинг 20 нафари миллий ва халқаро сертификатга эга.

Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармасидан олинган маълумотларга кўра, бу йил воҳадаги 992 та таълим муассасасини 35 минг 665 нафар 11-синф ўқувчиси битирмоқда. Уларнинг 488 нафари олтин, 135 нафари кумуш медаль билан мустақил ҳаётга йўлланма олаётир. Шунингдек, 9-синфни тугатаётган 48 минг 935 нафар ўқувчининг 1 минг 71 нафари аъло даражали шаҳодатнома билан битирмоқда.  

Воҳадаги умумтаълим мактабларида бўлиб ўтган тантанали тадбирларда 2024-2025 ўқув йилида намунали хулқи ва аъло баҳоларга ўқиб, энг юқори рейтинг кўрсаткичларига эришган иқтидорли битирувчилар муносиб тақдирланди.  

Холмўмин Маматрайимов, Жонибек Қўзимуродов (сурат), ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхонда “Сўнгги қўнғироқ” садолари янгради