Халқаро мусобақаларда маҳоратли спортчиларнинг юқори натижаларга эришиши кўп жиҳатдан спорт федерацияларда, терма жамоаларда иш тизими қанчалик тўғри йўлга қўйилганига боғлиқ.

"Париж-2024" Олимпиадасида ўзбек спортининг куч-қудратини намойиш этган бокс, дзюдо, таэквондо, оғир атлетика каби спорт турларида эришилган муваффақиятнинг таг замирида терма жамоаларнинг ўқув-машғулот йиғини тизимида халқаро тажрибанинг кенг жорий этилгани, хорижлик малакали мураббий-мутахассислар билан олиб борилган самарали ҳамкорлик ётади.

Хусусан, боксда кубалик, дзюдода Германия ва япониялик, таэквондода кореялик, оғир атлетикада бир қатор давлатларнинг мураббий-мутахассислари ўз маслаҳат ва йўл-йўриқлари билан машғулотларни олиб боришда қатнашгани охир-оқибат эришилган натижаларда акс этди.

Хўш, 2026 йилги ёзги Осиё ўйинлари ҳамда 2028 йилги ёзги Олимпия ўйинларига кўнгилдагидек тайёргарлик кўриш учун мамлакатимизда қанча хорижлик спорт мутахассислари фаолият кўрсатмоқда?

Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 13 февраль куни олимпия ва паралимпия ҳаракати, ихтисослаштирилган ва оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳолининг жисмоний фаоллигини оширишга бағишланган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси юзасидан қандай ишлар амалга оширилмоқда?

–Спорт вазирлиги томонидан ҳар ҳафтада Миллий олимпия ва паралимпия қўмиталари, спорт федерациялари билан биргаликда олимпия ва паралимпия ҳаракатини ривожлантириш, олимпия ва паралимпия ўйинларига тайёргарлик бўйича мавжуд муаммолар ва келгусида амалга ошириладиган ишлар муҳокамасига бағишланган тадбирлар режа асосида ўтказиб келинмоқда. Бугунгача 26 та спорт федерацияларининг фаолияти ўрганилиб, спорт курашлари, оғир атлетика, ўқ отиш, енгил атлетика, сузиш, гандбол, теннис, футбол, чим устида хоккей ва қишки спорт турлари федерациялари билан иқтидорли спортчиларни саралаб олиш ва юқори натижаларга эришиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.  

Ҳозирги кунда Ўзбекистон чемпионатларидаги натижалар асосида терма жамоалар таркиби шакллантирилди. Жорий йил январь ойидан режа асосида мусобақалар, маҳаллий ва хорижий ўқув-машғулот йиғинлари, Осиё ва жаҳон чемпионатларида иштирок этиш доирасида 2026 йилги Осиё ва Параосиё ўйинлари ҳамда 2028 йилги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик олиб борилмоқда.  

Бугунгача гимнастика, қиличбозлик ва оғир атлетика йўналишида 4 нафар, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, академик эшкак эшиш, велоспорт, енгил атлетика, таэквондо WТ, триатлон ва баскебол спорт турларига  2 нафардан, бокс, футбол, камондан отиш, юнон-рум кураши, эркин курашда 1 нафардан жами 33 нафар хорижий мутахассислар терма жамоаларга жалб этилди. Мақсад шу йилдан эътиборан халқаро мусобақаларда муносиб иштирок этиш орқали "Лос-Анжелес-2028" Олимпиадасига самарали тайёргарлик кўриш, – дейди Спорт вазирлиги бўлим бошлиғи Санъатилла Ғуломназаров.

Т.Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда қанча хорижлик спорт мураббийи фаолият кўрсатмоқда?