2025 йил январь-апрель ойлари якунига кўра, Қозоғистон Ўзбекистоннинг етакчи савдо ҳамкорлари учлигида қолди, деб ёзмоқда “Kazinform” агентлиги.
Мамлакатимиз Миллий статистика қўмитаси жорий йил дастлабки 4 ойда ташқи савдо айланмаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 16,3 фоиз ўсгани, бугунги кунда Ўзбекистон 183 давлат билан савдо муносабатини йўлга қўйгани ҳақида ёзган.
Асосий ҳамкорлар орасида Хитой етакчи: Чин давлати билан "олди-берди" 4,1 миллиард доллардан ошди. Бу умумий миқдорнинг 17 фоизига тенг. Россия билан экспорт-импорт кўрсаткичи 15,1 фоиз - иккинчи натижа.
учинчи йирик ҳамкор - Қозоғистон билан товар ва хизмат айирбошлаш қиймати эса 1,4 миллиард долларга яқинлашди. Ўсиш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 168 миллион долларни ташкил этди.
Экспорт-импорт нисбати мос равишда 986,8х405,7 миллион доллар.
Остона ва Тошкент ўзаро савдони йилига 10 миллиард долларга етказиш ниятини билдирган. Айни мақсадда Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида қўшимча 4 та савдо йўлаги ишга тушади.
Ўтган йил жами алмашилган маҳсулот ва хизмат нархи 4,2 миллиард доллардан ошган.