Бугун республикамизнинг барча ҳудудларидаги умумтаълим мактаблари ва академик лицейларида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари бўлиб ўтди.

Навоий вилоятидаги мавжуд 368 та таълим муассасасида ҳам “Илм – энг буюк шараф” шиори остида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари ташкил этилди.  

Навоий шаҳридаги 11-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган тадбирда вилоят ҳокими Нормат Турсунов иштирок этиб, юртбошимизнинг мактаб битирувчиларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.  

Табрикда таълим тизимида амалга оширилаётган ишлар алоҳида эътироф этилиб, ёшларимиз учун олий таълим муассасаларида ўқиб, билим ва тажриба тўплашлари учун барча имкониятлар яратилганлиги таъкидланган.

Жумладан, Президентимизнинг “...Бугунги кунда биз ўз олдимизга қўяётган буюк мақсадларни амалга оширишда бутун халқимиз қатори, билимли, ҳунарли, тадбиркор ва ватанпарвар, ҳар томонлама етук ёшларимизга таянамиз.

[gallery-23555]

... Сизлар каби навқирон, азму шижоатли ёшларимизга шиддатли замондан ибрат олиб, ҳар куни бир натижага эришиб, иродангизни синовларда тоблаб, фақат ва фақат олдинга қараб бориш ярашади.

Аминман, сизларнинг янги ғоя ва ташаббусларингиз, турли соҳалардаги ютуқларингиз Янги Ўзбекистонни янада қудратли этадиган моддий ва маънавий асосларни барпо этишга беқиёс ҳисса бўлиб қўшилади”, – деган ишончи нафақат уларнинг қалбига муҳрланади, балки ҳар бир битирувчига масъулият ҳам юклайди.

Маълумотларга кўра, жорий йилда вилоятда умумтаълим мактабларини 12 минг 794 нафар ўқувчи тамомламоқда.

Якунланган ўқув йили навоийлик ўқувчилар учун омадли йил бўлди, десак муболаға эмас. Битирувчиларнинг 550 нафари олтин, 76 нафари кумуш медаллар билан мактабни тугатаётган бўлса, 6 минг 349 нафар ўқувчи умумтаълим фанлари ва чет тилини билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро сертификатларни қўлга киритди. Айни пайтгача битирувчилар орасидан 226 нафари муддатидан олдин юртимиз ва хорижий олий таълим муассасалари талабаси бўлди.  

– Бугун биз ёшлар мустақил ҳаётга қадам қўймоқдамиз. Аввало, бизга таълим-тарбия берган устозларимизга миннатдорлик билдираман, – дейди мактаб битирувчиси Нигина Абдимуродова. – Бугунги кунда юртимизда ёшларга яратиб берилаётган имкониятлар, таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ўз самарасини бермоқда. Бунинг натижаси ўлароқ, ёшларимиз ўз билимларини намойиш қилган ҳолда муддатидан аввал турли хорижий давлатлар университетлари талабаси, деган номга сазовор бўлаётир. Устозларимнинг берган билимлари, ёшларга яратилаётган имкониятлар натижасида 4 та фандан миллий сертификатни қўлга киритдим ва 189 балл билан муддатидан олдин олий таълим муассасасининг талабаси, деган номга сазовор бўлдим. Келгусида олган билимларимни қўллаган ҳолда юрт тинчлиги, Ватан тараққиёти ва эл фаровонлиги йўлида хизмат қиламан.  

“Сўнгги қўнғироқ” тадбирларида битирувчи ёшлар устозларига миннатдорлик билдирди.

Абдували Бўриев, Сирож Аслонов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Битирувчи – 2025: ўғил-қизларимиз мустақил ҳаётга кузатилмоқда