Бугун мамлакатимиздаги барча умумтаълим мактабларида 2024-2025 ўқув йилининг сўнгги қўнғироғи жаранглади. Шу муносабат билан мактабларда ўтказилган "Илм - энг буюк шараф!" шиори остидаги “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларида ҳудудлар раҳбарлари, депутатлар, ота-оналар ҳам иштирок этди.

Самарқанд шаҳридаги 14-умумий ўрта таълим мактабидаги шундай тадбирда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев иштирок этиб, Президентимизнинг битирувчига йўллаган табригини ўқиб, эшиттирди ва ёшларга мустақил ҳаёт сари оқ йўл тилади.

[gallery-23552]

Шунингдек, маросимда қатнашган Олий Мажлис Сенати аъзоси, Самарқанд давлат университети ректори Рустам Хомуродов ёшларни мактабни битираётгани билан табриклаб, якуний давлат имтиҳонлари ва олий ўқув юртларига ўқишга кириш учун тест синовларида уларга омад тилади.  

Жорий ўқув йилида Самарқанд вилоятидаги 1268 та умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синфини 73 минг 690 нафар ҳамда 11-синфни 51 минг 62 нафар ўқувчи битирмоқда.

“Сўнгги қўнғироқ” тадбирларида мактабларни аъло баҳоларга битирган ёшлар ва уларнинг ота-оналарига ташаккурнома ва фахрий ёрлиқлар топширилди.

Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда мактабларда 51 минг нафар битирувчи учун сўнгги қўнғироқ чалинди