Жорий йилнинг 19-21 май кунлари Венгрия Бош вазири Виктор Орбаннинг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлди.

Халқ депутатлари Қибрай тумани Кенгаши депутати Дониёр Юсупов давлатимиз раҳбарининг Венгрияга қилган расмий ташрифи ва икки мамлакат ўртасида ҳамкорликлар ҳақида ўз муносабатини билдирди. 

– Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ушбу мамлакатга амалга оширган расмий ташрифи икки томонлама муносабатларда янги даврни бошлаб берди. Зеро, ушбу ташриф ўзаро ҳамкорликка бўлган интилиш ҳар икки давлатда ҳам жуда кучли эканини яққол намоён этди. 

Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1992 йилда ўрнатилган бўлса-да, сўнгги йилларда бу алоқалар янгича суръат олди. 2021 ва 2022 йилларда амалга оширилган ўзаро расмий ташрифлар, Будапешт ва Тошкент шаҳарларида ўтказилган бизнес форумлар, Стратегик шериклик тўғрисидаги декларациялар - барчаси икки мамлакат ўртасида узоқ муддатли ҳамкорлик учун мустаҳкам пойдевор яратди. 

Будапешт шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Венгрия Бош вазири Виктор Орбан Кенгайтирилган стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларацияни имзоладилар. Шунингдек, етакчилар ҳузурида Экстрадиция тўғрисидаги шартнома, иқлим ўзгариши соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим, табиий офатларни бошқариш, илм-фан ва инновациялар, тинч атом соҳасида ҳамкорлик бўйича қатор ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар алмашилди. Ушбу декларация ва ҳужжатлар мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши шубҳасиз. 

Айтиш жоизки, Венгрия билан фан ва таълим соҳасидаги ҳамкорлик ҳам кенгаймоқда. Етакчи университетлар ўртасидаги муваффақиятли ҳамкорлик мамлакатимиз барқарор тараққиётига ҳисса қўшишга тайёр бўлган бўлажак мутахассисларнинг профессионал шаклланишига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги алоқалар нафақат сиёсатчилар ва дипломатлар доирасида, балки халқлар ўртасида ҳам ривожланмоқда. 2018 йилдан буён ҳар йили 170 нафаргача ўзбекистонлик ёшларга Венгрия университетларида ўқиш учун давлат стипендиялари ажратиб келинмоқда. Илмий ҳамкорлик, стартап лойиҳалар, Алишер Навоий ҳайкалининг ўрнатилиши ва ўзбек киноси кунлари - булар барчаси маданий мулоқотнинг ёрқин мисолларидир. 

Ишбилармон доира вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда таълим алмашинуви бўйича “Stipendium Hungaricum” дастури доирасидаги ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди. Шунингдек, икки мамлакатда тан олинадиган дипломлар бериш тизимини жорий этиш ва мамлакатимизда Венгрия олий таълим муассасаларининг филиалларини очиш имкониятлари кўриб чиқилди. Шу муносабат билан жорий йилда Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Венгрия ректорларининг учинчи форумини ўтказиш таклиф қилинди. Ўзбекистон-Венгрия муносабатлари бугун тарихий илдизлар, геосиёсий манфаатлар ва янги глобал муҳитдаги прагматик ёндашув асосида шаклланмоқда. 

Икки мамлакат ўз ўтмиши, маданияти ва мақсадлари билан фарқ қилса-да, уларни умумий стратегик манфаатлар бирлаштирмоқда. Шарқ ва Ғарбни боғловчи кўприк сингари, Тошкент-Будапешт ҳамкорлиги нафақат икки халқ манфаати, балки минтақавий барқарорликка ҳам хизмат қилмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг мазкур расмий ташрифи ҳамкорликнинг янги босқичга кўтарилганини англатади. Энди эса асосий масала - мавжуд имкониятларни амалий лойиҳаларга айлантиришдир. 

Мухтасар айтганда, бугунги кунда ўзбек-венгер муносабатлари янги босқичга кўтарилиб, икки давлат етакчилари учрашуви чоғида эришилган келишувлар кенгайтирилган стратегик ҳамкорликнинг мустаҳкам асосини яратди. 

ЎзА мухбири Насиба Зиёдуллаева ёзиб олди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Венгрия ҳамкорлиги янги босқичга чиқмоқда