Олий Мажлис Сенатига Қирғиз Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дуйшонқул Чотонов ташриф буюрди.

Сенат Раиси Танзила Норбоева билан учрашувда сўнгги йилларда барқарор ижобий динамикани намоён этган Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари муҳокама қилинди. 

Давлатлараро муносабатларнинг фаол ривожланиши икки мамлакат раҳбарларининг кучли сиёсий иродаси ва саъй-ҳаракатлари туфайли изчил давом этаётгани таъкидланди.

Парламентлараро ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Олий Мажлис ва Жогорку Кенеш ўртасидаги ҳамкорлик бўйича парламентлараро комиссия нафақат парламентлараро алоқаларни, балки фаол ҳудудлараро ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилаётгани таъкидланди.

Томонлар Ўзбекистон ва Қирғизистон халқлари ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган қўшма лойиҳа ва ташаббусларни амалга оширишдан ўзаро манфаатдор эканликларини билдирди.

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Қирғизистон: яхши қўшничиликни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган қўшма лойиҳалар амалга оширилади